ФИФА талқини бўйича 2022 йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогар якуний уч нафар ўйинчи номи маълум бўлди.
The Best совринига Лионель Месси (“ПСЖ”, Аргентина), Килиан Мбаппе (“ПСЖ”, Франция) ва Карим Бензема (“Реал”, Франция) даъвогарлик қилмоқда.
Ғолиб номи 27 февраль куни Парижда бўлиб ўтадиган маросимда аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ушбу совринни Муҳаммад Салоҳ ва Лионель Мессини ортда қолдириб, Роберт Левандовски ўзиники қилганди.
Изоҳ (0)