Футбол бўйича Италия А Сериясининг 22-турида “Милан” 10 февраль, жума куни “Торино”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда фаолроқ ҳаракат қилган миланликлар ҳисобни очди. 62-дақиқада Тео Эрнандеснинг узатмасини Оливье Жиру голга айлантирди. Ушбу гол ўйин сўнгига қадар ягоналигини сақлаб қолди ва “россонери”га ғалаба келтирди.
Стефано Пиоли жамоаси очколари сонини 41 тага етказиб, 3-ўринни эгаллаб турибди.
А Серия
22-тур баҳси
10 февраль, жума
“Милан” – “Торино” 1:0
Гол: 1:0 – 62 Жиру.
“Милан”: Тетерушану, Кер (Габбия, 71), Тиав, Калулу, Эрнандес, Салемакерс (Калабрия, 89), Крунич, Браим Диас (де Кетеларе, 79), Тонали (Побега, 89), Жиру (Ориги, 89), Рафаэл Леау.
“Торино”: Милинкович-Савич, Синго, Жижи (Гравиён, 80), Схюрс, Буонжорно (Войвода, 57), Родригес, Миранчук, Влашич (Радонич, 80), Адопо (Карамо, 69), Гинейтис (Lineтти, 46), Санабрия.
Огоҳлантиришлар: Гинейтис (25), Кер (32), Буонжорно (49), Схюрс (68), Радонич (82).
Изоҳ (0)