ФИФА талқини бўйича 2022 йилнинг энг чиройли голи номига даъвогар якуний уч нафар даъвогатлар номи эълон қилинди.
Унга кўра, Мартсин Олекси (“Варта Познан”; “Стал”га қарши ўйинда урилган гол), Димитри Пайет (“Марсель”; Конференциялар лигасида “ПАОК” жамоасига урилган гол) ва Ришарлисон (Бразилия; ЖЧ—2022 да Сербияга қарши ўйинда урилган гол) ўзаро кураш олиб боради.
Пушкаш соврини энг кўп балл тўплаган футболчига берилади.
Ғолиб номи 27 февраль куни Парижда бўлиб ўтадиган маросимда аниқланади.
Изоҳ (0)