Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида 2023 йилда бир қатор йўналишларда ишлар амалга оширилади. ССВ ахборот хизмати режалаштирилган ишлар бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, хусусий клиникаларни лицензиялашда тўланадиган бож ва йиғим миқдори ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлардан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилади. Лицензия шартларига рақамлаштириш ва дори воситалари таъминотига доир талаблар киритилади.
Эндиликда давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартлар бўйича Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида нурли (радио) терапия марказларини ташкил қилиш ишлари бошланади. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида замонавий кўп тармоқли тиббиёт шаҳарчасини барпо этишга киришилади.
Изоҳ (0)