Ижтимоий тармоқларда Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.
Республика бўйича, хусусан, водий вилоятларидаги АГТКШлари фаолияти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган жадвалларга асосан давом этади.
“Фуқаролардан бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)