Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 23-турида “Челси” ва “Вест Ҳэм” жамоалари 11 февраль, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Жоау Феликс “аристократлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 28-дақиқада эса Emerson Палмиэри мувозанатни тиклади. Жамоалар танаффусга шу ҳисоб билан чиқиб кетди.
Иккинчи бўлим ҳам ҳужумкор тарзда ўтди. 83-дақиқада Соучек томонидан урилган гол ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор қилинди. 1:1 ҳисоби ўйин якунига қадар сақланиб қолди ва жамоалар 1 очкодан жамғаришга муваффақ бўлди.
“Челси” очколари сонини 31 тага етказиб, 9-ўринни эгаллаб турибди. “Вест Ҳэм” эса 20 очко билан 15-поғонани банд этган.
АПЛ
23-тур баҳси
11 февраль, шанба
“Вест Ҳэм” – “Челси” 1:1
Голлар: 0:1 – 16 Жоау Феликс, 1:1 – 28 Emerson.
“Вест Ҳэм”: Фабиански, Соуфал, Огбонна, Керер, Агерд (Жонсон, 80), Emerson, Райс, Лукас Пакета (Соучек, 14), Антонио (Ингз, 67), Бенраҳма (Даунс, 67), Боуэн.
“Челси”: Аррисабалага, Жеймс, Тиаго Сильва, Бадяшил, Кукуреля (Чилуэлл, 67), Лофтус-Чик (Галлаҳер, 79), Мудрик (Зиёш, 67), Фернандес, Ҳаверц, Жоау Феликс, Мадуэке (Маунт, 68).
Огоҳлантиришлар: Соуфал (55), Бадяшил (64).
Изоҳ (0)