• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кимсасиз оролда салкам 5 йил қолиб кетган ҳақиқий “Робинзон”, Аляскани эпидемиядан қутқарган “Балто” ва Чарли Чаплиннинг экранга чиққан биринчи фильми. Кун хронологиясида 2 февраль

    2 февраль санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан кимсасиз оролда салкам 5 йил қолиб кетган ҳақиқий “Робинзон Крузо”, Аляскани эпидемиядан қутқарган “Балто” ҳамда Чарли Чаплин иштирокидаги экранга чиққан биринчи фильмга оид фактлар ўрин олган.

    Кимсасиз оролда салкам 5 йил қолиб кетган ҳақиқий “Робинзон” 

    1709 йил 2 февраль куни Мас-а-Терра оролида Робинзон Крузонинг прототипи Александр Селкирк қутқариб олинганди. У оролда 4 йилдан ортиқ вақт яшаган.

    Робинзон ороли
    Фото: Wikimedia Cоmmons

    Александр 18 ёшида денгизчи бўлишга қарор қилади (унинг отаси этикдўз бўлган). Йигитча Африкага йўл олаётган кемага матрос бўлиб ишга жойлашган. Сафар давомида кемага қароқчилар ҳужум қилади ва ёш матрос асирга олиниб, қулликка сотиб юборилган. Бу Селкирк ҳаётининг қоронғи қисми — афтидан у қароқчилик билан шуғулланган, чунки бир неча йилдан кейин уйига қулоғига тилла зирак тақилган, қиммат кийим ва қўлида пул билан қайтган.

    Шундан сўнг у Уилям Дампир раҳбарлиги остидаги флотилия таркибига кирувчи “Сенкпор” кемаси босмани лавозимига қадар хизмат қилган ва 1704 йилда Жанубий Америка қирғоқларига йўл олган. Қизиққон йигит мунтазам равишда кема капитани Страдлинг билан жанжаллашиб қолган. Мас-а-Терра оролида юз берган навбатдаги баҳсларнинг биридан кейин Селкирк ўзини оролда қолдиришларини талаб қилган. Капитан зудлик билан унинг талабини қаноатлантирган. Кейинроқ ўзига келган босман капитандан қарорини бекор қилишни сўраган, аммо энди кеч эди. 27 ёшли Сeлкирк Робинзон Крузо аҳволига тушиб қолганди.

    Александр Селкиркнинг ёнида омон қолиш учун буюмлари бўлган холос: болта, қурол, порох захираси ва ҳоказо. Ёлғизликдан азоб чеккан Селкирк оролга мослашиб, омон қолиш кўникмаларини шакллантира борган. У омадли чиптани қўлга киритганидан бехабар эди — “Сенкпор” кемаси тез орада ҳалокатга учраб, бутун жамоадан ҳеч ким омон қолмаганди.

    Селкирк секин-аста оролни ўрганишни бошлайди. Аниқланишича, унинг узунлиги 20 километрни, эни эса 5 километрни ташкил этган. Орол қалин ўсимликлар қоплаган бўлиб, унда турли қушлар ва майда жониворлар яшаган. Қирғоқда тошбақа ва тюленлар яшаган, денгизда эса турли балиқлар сузиб юрган.

    Фото: Wikimedia Cоmmons

    Аввалига овқат рациони жуда ғариб эди — у моллюскалар билан озиқланган, аммо вақт ўтиши билан оролда эчкиларга дуч келган. Қачонлардир бу ерда одамлар яшаган ва ўзи билан бирга ушбу жониворларни олиб келганди, аммо улар оролни тарк этиши билан эчкилар ёввойилашиб кетган. Селкирк уларни овлаб, рационига гўштни қўшишга эришади. Тез орада у жониворларни қўлга ўргатиб, ундан сут олишни бошлайди. Ўсимликлардан эса шолғом, карам ва қора булғорга, шунингдек, айрим меваларга дуч келган.

    Унинг учун каламушлар хавф туғдирарди, аммо Селкиркнинг бахтига оролда ёввойи мушуклар ҳам яшаган. У мазкур жониворлар ёрдамида кемирувчилардан қўрқмасдан бемалол ухлаши мумкин эди. Селкирк дарахтлардан ўзига иккита чайла қуради. Ёнида бўлган порох захиралари тугаб қолгани боис у эчкиларни қуролсиз овлай бошлаган. Шундай овларнинг бирида у жарликни пайқамай қолган ва унга тушиб кетган. Бахтли тасодиф билангина эркак омон қолганди.

    Селкирк гапиришни унутиб қўймаслик учун мунтазам равишда “Инжил”ни овоз чиқариб ўқиган. У художўй бўлмаса-да, шу орқали у инсон овозини эшитиб турарди. Кийим-кечаклари йиртила бошлагач, у эчки терисидан фойдаланишга ўтган.

    Этикдўзнинг фарзанди бўлган Селкирк терини қандай қилиб шилиб олиш кераклигини яхши биларди. Оёқ кийимлари едирилиб кетгач, у янгисини тайёрлашга уринмаган, чунки оёғида пайдо бўлган қадоқлар ялангоёқ юришга имкон беради.

    Денгизчи аста-секинлик билан ўз ҳолатига кўника бошлаган. Соғлом иқлим ва ҳар кунлик меҳнат ўзининг саломатлигини мустаҳкамлаган. У олдингидек ёлғизликни ҳис қилмай қўйганди. Кунларнинг бирида оролга иккита кема сузиб келади — улар испанларга тегишли бўлиб, у вақтларда Англия ва Испания бир-бирига душман эди. Селкиркни ҳибсга олишлари ёки умуман отиб ташлашлари мумкин эди, шу сабабдан у яширинишга қарор қилган.

    У узоқ йиллар кутган ёрдам 1709 йил 2 февраль куни келган. Бу инглизларнинг “Дюк” кемаси бўлиб, у денгизлар бўйлаб хавфли ва узоқ рейдни амалга ошириш билан шуғулланаётганди. Шу боисдан Селкирк тезда уйига йўл олмаган — “Дюк”да у бутун дунёни айланиб чиққан. Орадан 33 ой ўтганидан кейин, 1711 йил 14 октябрь куни у Англияга қайтган, бу вақтда келиб у эгаллаб олинган “Инкриз” кемасининг капитанига айланганди.

    Фото: Wikimedia Cоmmons

    Даниэль Дефо романидаги Робинзон Крузо ҳаёти анча ранг-баранг тасвирланган. Узоқ йилларда ёлғизликда қолган эркак ўзига дўст орттирганди, Селкиркда бундай ҳодиса юз бермаган. Александр китобда тасвирланганидек қонхўр каннибалларни ҳам учратмаган.

    Она ватани Ларгога қайтган Селкирк тинч ҳаёт кечирган; қовоқхоналарга ташриф буюриб, ўз саргузаштларини одамларга сўзлаб берган. Замондошларининг хотирлашича, у яхши ҳикоячи бўлган. Шу сабаб 1713 йилда Ричард Стил “Инглиз” журналида у ҳақида шундай деганди: “тинглаш жуда мароқли, у тиниқ фикрлайди ва кўнглидаги нарсаларни ёрқин ифодалаб беради”.

    Аммо Селкирк янгича ҳаётга барибир кўника олмаган. Лейтенант лавозимида қироллик флотига ўтиб, “Веймут” кемаси бортида ҳалок бўлган. Кема журнали қайдларига кўра, у 1721 йил 13 декабрь куни кечки 20:00 да вафот этган. Ўлимига сариқ безгак сабаб бўлган. Селкирк Ғарбий Африка қирғоқларига дафн этилган.

    Аляскани эпидемиядан қутқарган “Балто”

    1925 йил 2 февраль куни чана қўшилган итлар беш ярим кун давомида югуриб, Алясканинг Ном шаҳрига бўғма (дифтерия) эпидемиясига қарши антитоксинни етказиб келганди. Мазкур воқеа шарафига ҳар йили “Айдитадор” пойгалари ўтказилиб келинади.

    Ном шаҳри, 1916 йил
    Фото: Wikimedia Cоммонс

    Нью-Йорк Марказий боғига “Балто” лақабли итга бағишлаб ўрнатилган бронза ҳайкални учратиш мумкин. У Аляскадаги кичик шаҳарчада тарқалган бўғма эпидемиясига дорини етказиб берган итларнинг йўлбошчиси эди. Бугунги кунда бўғма ҳақида кўпчилик эшитмаган. Аммо ХХ аср бошларида шифокорлар унга тез-тез дуч келарди, масалан, Булгаков ва Чехов ҳам у ҳақда ёзган. Унга қарши дори яратилгунга қадар болалар орасида ўлим ҳолати 70—100 фоизни ташкил этган, бола қанча ёш бўлса, касаллик шунча тез ривожланган. Бўғма билан боғлиқ энг машҳур воқеалардан бири АҚШ тарихида юз берган.

    ХIX аср охирларида “Олтин васвасаси” даврида Аляскада шаҳарлар пайдо бўла бошлаган: у ерда тезда бойиб кетиш ниятида бўлган одамлар оқиб келган. Фирибгарлар, ишбилармонлар, саргузаштлар ихлосмандлари Аляскани эгаллаган. Шу каби кичик шаҳарлардан бири Сюард яримороли қирғоғида жойлашган Ном эди. 1910 йилдаёқ бу ерда 20 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган, баъзида бу ер Аляскадаги энг кўп аҳоли истиқомат қилинадиган шаҳар ҳам дейишган. Олтин васвасаси тинчигач, шаҳар деярли бўшаб қолган.

    1925 йил январь ойида Номда болалар учун хавфли касаллик бўғма эпидемияси бошланади — у ҳаво-томчи усули орқали юқиб, оғиз ва бурун орқали юрак қон-томир, нерв тизимига кириб бориб, тана ҳароратини кўтариб юборган, бўғилишни юзага келтирган. Болалар учун дифтерия ҳалокатли эди: интоксикациядан ташқари яллиғланиш ҳам ҳосил бўлган — нафас йўллари ёпилиб қолган. Унга қарши ягона самарали восита — бўғмага қарши дамлама эди. Аммо Номда у йўқлиги сабаб, болалар катта хавф остида қолган.

    Аксига олиб об-ҳаво ҳам ёмон эди: бўрон, қалин қор ёққан. На кема ва на самолётлар Номга қадар етиб кела олган. Икки минг километр узоқликдаги Анкорижадан дамламани олиб келиш ҳаёт-мамот масаласи эди. Бунинг учун бутун Аляскани қисқа муддатда кесиб ўтишга тўғри келарди. Бир неча бола вафот этган, қолганлар оғир аҳволда эди. Шаҳар шифокори Куртис Велч очиқ радиоэфир орқали ёрдам сўраган.

    Барча ҳаракатлар максимал тез амалга оширилган — қарор зудлик билан қабул қилинган. Дамлама Анкорижадан поезд орқали Ненанга олиб келинган. Бу йўлнинг ярмини ташкил этарди. Ненандан Номдаги болалар олдига қадар бўлган масофа 1085 километрни ташкил этган. Дамламани итларда етказиб беришга қарор қилинган, шу орқали Раҳм-шафқат пойгаси бошланган.

    Шифокорнинг чақириғига ўнлаб кўнгиллилар “лаббай” дея жавоб қайтаради. Режа тузилади: 150 та ит ва 20 та чаначи иштирокида эстафета маршрути тузилади — секин ҳаракатланиш мумкин эмасди.

    Чаначилардан бири имкон қадар ҳаракатланган ва дорини кейинги чаначиларга топширган. Бутун Америка соат санаб, вазиятни кузатган. Газеталарда хаски итларининг суратлари биринчи саҳифаларда пайдо бўла бошлаган.

    Эстафета йўлининг ўртасида дорини Леопард Сепела — Аляскадаги энг тезкор пойгачи қабул қилиб олиши керак эди. Унинг итларига “Того” лақабли Сибир хаскиси бошчилик қилган.

    Леопард Сеппала ва “Того”
    Фото: Wikimedia Cоmmons

    Нортон кўрфази яқинида йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган Сеппала муз устидан ҳаракатланишга қарор қилади. Аммо кўрфаздаги музлар кўчгани боис улардан бири Леонардга тегади ва чана тузоқда қолиб кетади. Улар бир неча соат давомида очиқ сувда қолиб кетган. Леонард керакли вазиятни кутган ва қирғоқдаги музга сакраб ўтишга муваффақ бўлади, аммо қимматбаҳо юк ортилган чана ва итлар узоқда қолиб кетганди. Шунда “Того” арқонни тишлаб сувга сакраб Леонарднинг олдига қадар сузиб келади: пойгачи уни тутиб олиб, итларни ўзига тортиб олишга эришади.

    Леонарднинг чанаси 418 километрли энг ёмон масофани босиб ўтади. Дамламани кейинги пойгачига топшириб, Сеппала панжаларини музлатиб қўйган “Того”ни даволашга киришади.

    “Того”га ўрнатилган ҳайкал
    Фото: Wikipedia

    Дорини Номга етказиш чеки норвегиялик Гуннар Каасен зиммасига тушганди. Унинг итларига ёш қора хаски “Балто” бошчилик қилган — у пойгачи эмас, балки юк ташийдиган ит эди. “Балто” чопағон эмасди, ёш бўлгани боис узоқ масофага югуриш бўйича ҳам тажрибаси бўлмаган.

    Мунтазам шамол эсган, ҳамма жойни қор қоплаганди — шамол кўзга қор пуркаб, чанани ағдариб юборарди. Посилкани қалин қор орасидан қидиришга тўғри келарди. Итлар ва Гуннар қорни кавлаб, дамламани қидиришга тушган.

    Гуннар ва “Балто”
    Фото: Wikipedia

    Ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -51 даража эди. Итлар музлаб қолиб қулаб тушар, Гуннар йиқилган итларни тўдадан чиқариб ташлаб, ҳаракатни давом эттирган. Бўрон сабаб Гуннар ва “Балто” Номга қадар 34 километр қолганида навбатдаги чаначи билан алмашиши керак эди.

    Бу пойгачилар — итлар ҳам, одамлар учун ҳам энг оғир синов вақти эди. Бўрон йўлни кўришга имкон бермас, барча совуқдан дир-дир титрарди. Ҳушини йўқотган Гуннар чанага йиқилади. Барчасини итларнинг ўзи ҳал қилган. “Балто” 2 февраль куни соат 05:30 да чанани Номга етаклаб келади. Шундан кейингина эпидемия чекинишни бошлайди. Бу воқеа Америка халқи орасида машҳурликка эришади.  

    “Балто” ҳайкали
    Фото: Wikipedia

    Чаплинни машҳур қилган “Тирикчилик” фильми

    1914 йил 2 февраль куни Чарли Чаплин иштирокидаги биринчи фильм — “Тирикчилик” экранларга чиққанди. Қуйида Чаплиннинг энг машҳур фильмларини келтирамиз.

    Чарли Чаплин “Буюк диктатор” фильмида (1940 йил)
    Фото: Charles Chaplin Productions

    Асли британиялик режиссёр, актёр, композитор, сценарийнавис, продюсер, қисқа қилиб айтганда — овозсиз кино устаси ва кинематография тарихида энг машҳур образлардан бирини яратган Чаплин 1889 йил 16 апрелда дунёга келган. Кичик дайди, улкан юракка эга қашшоқ образлари Чаплин рэпертуарида 1910 йил ўрталарида пайдо бўлган ва у экранларга кўчгунга қадар миллионлаб томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган. Қисқа метражли фильмлар сабаб артист Дайди образидан ўнлаб маротаба муваффақиятли фойдаланган, барча айбловларга эса бир хил жавоб қайтарган: “Сизларнинг эътирозларининг оригинал эмас”.

    Аммо Чаплин битта роль актёри эмасди ва ўтган асрнинг бошларида оммалашган буффонада жанридан ижтимоий мавзуларга ўтган. Масалан, унинг “Буюк диктатор” лентасида (1940 йил) Учинчи рейх етакчиси Адольф Гитлернинг устидан кулинган. Яҳудийнинг финал монологи катта экранларда янграган энг машҳур нутқлардан бирига айланган. Чаплин бошқа картиналарида ҳам жиддий муаммоларни кўтарган — “Янги давр” фильмида (1936 йил) Буюк депрессия ва технологик прогресс муаммолар ўртага олиб чиқилган.

    Чаплиннинг мероси улкан — у фильмларини ўзи тасвирга олган, уларда бош ролларни ижро этган, сценарий ва мусиқа ёзган, шунингдек, шахсий киностудияси орқали продюсерлик қилган. Устанинг биргина режиссёрлиги остида 80 дан ортиқ картина яратилган. “Болакай”, “Олтин васвасаси”, “Цирк” ва “Катта шаҳар оловлари” каби тўла метражли фильмлари уни ҳақиқий Голливуд юлдузига айлантирган; Чаплин актёрлик бобида “Оскар”ни қўлга киритмаган бўлса-да, унга тириклигида кинематографининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун иккита мукофот топширилган.

    Чарли Чаплин Швейцариянинг Веве шаҳрида 89 ёшида вафот этган. Машҳурлик унга ўлимидан кейин ҳам тинчлик бермаган — 1978 йилда артистнинг тобути ўғирлаб кетилиб, унинг оиласидан пул талаб қилишган, аммо полиция тез орада жиноятчиларни қўлга олган.

    Полетт Годдар ва Чарли Чаплин “Янги давр” фильмида (1936 йил)
    Фото: Charles Chaplin Productions
    Чарли Чаплин “Олтин васвасаси” фильмида (1925 йил)
    Фото: Charles Chaplin Productions
    Чарли Чаплин ва Жеки Куган “Болакай” фильмида (1921 йил)
    Фото: Charles Chaplin Productions
    Виржиния Черрилл ва Чарли Чаплин “Катта шаҳар оловлари” фильмида (1931 йил)
    Фото: Charles Chaplin Productions
    Бастер Китон ва Чарли Чаплин “Рампа оловлари” фильмида (1952 йил)
    Фото: United Аrtists
    Мирна Кеннеди, Чарли Чаплин ва Гарри Крокер “Цирк” фильмида (1928 йил)
    Фото: Charles Chaplin Productions
    Чарли Чаплин “Қирол Нью-Йоркда” фильмида (1957 йил)
    Фото: Аttica Film Company

    “Кун хронологияси” лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    02.02.2023, 09:30   Изоҳ (0)   12034
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сингапурда эркак у билан учрашишдан бош тортган аёлни судга берди. У “руҳий травма” олгани учун аёлдан 3 млн доллар ундирмоқчи 

    02.02.2023, 00:51

    Италияда эркак оиласини тортга алмашган хотинини судга берди. Аёл қамалиши мумкин 

    01.02.2023, 23:40

    Зеленский Грузия ҳукуматини Саакашвилини қийноққа солиш ва ўлдиришга уринишда айблади (видео)

    01.02.2023, 23:24

    Австралияда йўқолган митти радиоактив капсула икки ҳафталик қидирувдан сўнг ниҳоят топилди 

    01.02.2023, 22:40

    Россия ядровий шартноманинг асосий шартини бузди — АҚШ Давлат департаменти

    01.02.2023, 22:10

    “Дарё” кундалигида 1 февралда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    01.02.2023, 22:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.