• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ: Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган информацион хуружлар бўйича расмий муносабат

    Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ (келгусида - Жамият) имиджига салбий таъсир қиладиган маълумотлар тарқатилмоқда. Интернет тармоқлар орқали оммага тарқатаётган мақолалар тухмат, ташкилот раҳбари шахсини ҳақорат қилиш ва шу тариқа ушбу ташкилот имиджига путур етказишга ҳаракатдир.

    Жамият фаолиятида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш мақсадида, Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ғазначилик тизими жорий қилинди, комплаенс назорат механизми яратилди, харидлар жараёни устидан кўп босқичли назорат тизими ўрнатилди ҳамда жамият фаолиятини рақамлаштириш орқали инсон омилини кескин камайтириш бўйича ижобий натижаларга эришилди.

    Тизимда коррупцияга қарши курашиш, комплаенс назорати йўналишидаги хато-камчиликларни аниқлаш ва уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда Молиявий ва комплаенс назорат департаменти ва бошқа тегишли департамент мутахассислари ҳамкорликдаги фаолияти натижасида 2021-2022 йилларда жами 421,6 млрд сўм қийматидаги 52 та ўрганиш ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

    Харидлар жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида, 2022 йилда 6 387 та шартномалар кўриб чиқилди ва 176 та ҳолатда 174,5 млрд сўмлик хато-камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этилиши таъминланди.

    Жамият тасарруфидаги корхоналар раҳбар ва ўрта бўғим раҳбарларидан 5 043 та манфаатлар тўқнашуви декларациялари олинди ва улардаги маълумотлар асосида 762 та ҳолатда қариндош-уруғчилик ҳолатлари, 33 та ҳолатда Жамият ходимларининг бошқа корхоналар билан алоқадорлиги ҳамда 12 та ҳолатда Жамият ходимларининг контрагент ҳамда рақиб корхоналарда яқин қариндошлари фаолият олиб бориши аниқланиб тегишли чоралар кўрилди.

    Жамият тизимида фаолият юритаётган 126 нафар ходим 191 ҳолатда ўзи раҳбарлигидаги (таъсисчилиги) корхоналар билан 77,1 млрд сўмлик шартномавий муносабатларга кириш орқали манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги аниқланди ва бартараф этилди.

    24 та тизим корхоналари, бошқармалари ва нефть базаларида фаолият олиб бораётган 29 415 та ходимларнинг 19 287 нафари (66 фоиз), шундан 3 467 нафар (18 фоиз) ўртасида электрон тарзда аноним сўровномалар ўтказилиб, аниқланган салбий ҳолатларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

    Корхоналарда амалга ошириладиган ишлар ва вазифалардан келиб чиқиб, юзага келиши мумкин бўлган 326 та бўлинмаларни қамраб олган ҳолда жами 870 та (шундан: 444 та юқори, 304 та ўрта ва 122 та паст даражадаги)коррупсион хавф-хатарлар рўйхати шакллантирилди ҳамда 677 та тавсиялар берилиши натижасида хавф хатарлар даражаси камайтирилишига эришилди.

    Жамият тасарруфидаги UNG-Petro МЧЖ ҳамда жамият бошқаруви ўртасида муносабат амалдаги қонунчилик талаблари доирасида юритилади ва қатий равишда жамият манфаатлари ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, UNG-Petro МЧЖда тасарруфдаги барча ташкилотлар сингари комплаенс назорати ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ҳолатга қонунчилик доирасида тезкор равишда муносабат билдирилади. Мурожаатда келтирилган ҳолат ўз тасдиғини топган тақдирда, барча зарур чоралар кўрилади ва маълумотлар хуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилади.

    Келгусида ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси М. Абдуллаев раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ томонидан коррупцияга қарши курашиш, хато-камчиликларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан амалий ишлар давом эттирилади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ айрим оммавий ахборот воситаларининг хабарларини рад этган ҳолда, уларни чоп этиш ва чоп этишдан олдин текширишни, шунингдек, ёлғон ва ишончсиз маълумотларни тарқатганлик учун республика ва хорижий давлатлар қонунчилигида тегишли жавобгарлик мавжудлигини унутмасликка чақиради.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати

    01.02.2023, 09:24   Изоҳ (0)   7791
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондан Афғонистонга темирйўл қатнови вақтинча тўхтатилади

    01.02.2023, 08:40

    Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам Damas’лари Volkswagen Caddy русумли янги автомобилларга алмаштирилади. Февралда жами 250 та ана шундай автомобиль республика бўйича...

    01.02.2023, 07:28

    Тошкентдаги 73 та кўчада автобуслар учун йўлак ташкил этилади

    01.02.2023, 07:09

    Самарқандда овқатдан заҳарланганлар иши бўйича қўшимча маълумот берилди

    01.02.2023, 00:13

    Бухорода Spark пиёдага йўл бермай, тўхташ ишорасига бўйсунмади (видео)

    31.01.2023, 23:46

    Ўзбекистонда коррупцияга қарши индексида юқорилади

    31.01.2023, 22:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.