Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этилади. Бу ҳақда президент мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилган. Бу орқали автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.
Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
- ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;
- намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.
Айни пайтда ҳудудлар раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари берилган топшириқлар ижросини қандай ташкил этиши юзасидан ахборот бермоқда.
Мавзуга доир: Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Изоҳ (0)