Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Республикадаги тез тиббий ёрдам марказларининг эски Damas’лари Volkswagen Caddy русумли янги А класс машиналарига алмаштириб берилади. Бу ҳақда “Дарё” мухбирига Республика тез тиббий ёрдам маркази директори ўринбосари Жасур Раимжонов хабар берди.

Volkswagen Caddy русумли А класс тез тиббий ёрдам машинаси.
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Жасур Раимжоновга кўра, ҳозир 110 та янги автомобиль мавжуд бўлиб, февраль ойида яна 140 дона шундай автомашина бутун республикага тарқатилади. Шу билан бирга, 2023–2024 йилларда 100 га яқин B ва C класс машиналар олиш режалаштирилмоқда. 

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида Ford русумидаги 206 дона B класс автомашинаси мавжуд. Реанимобил ҳисобланувчи ушбу синф машиналари ҳаво сўргич, кардиомонитор, сунъий нафас бериш ускунаси (ИВЛ), ЭКГ аппаратлари, ЙТҲ ёки фавқулодда вазиятлардаги беморлар учун ишлатиладиган тиббий шиналар ва бошқа турдаги зарур қурилмалар билан тўлиқ жиҳозланган.

Ford русумли B класс тез тиббий ёрдам машинасининг ички қисми.
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
Ford русумли B класс тез тиббий ёрдам машинасининг ички қисми.
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

— А класс автомашинаси ҳисобланувчи Volkswagen Caddy’нинг B класс машиналардан фарқи — унинг нисбатан кичикроқлиги ва комплектацияда жиҳозлар камлиги. Энди C класс машиналарини ҳам Ўзбекистонга олиб келиш ниятимиз бор, — дейди Жасур Раимжонов.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, ўтган йил ҳисобига Ўзбекистон миқёсида реанимобиллар сони 541 дона бўлган. 2022 йилнинг 11 ойи давомида 11,7 миллион дона тез ёрдамга чақириқ қайд этилган.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
Volkswagen Caddy русумли А класс тез тиббий ёрдам машинасининг ички қисми.
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
Volkswagen Caddy русумли А класс тез тиббий ёрдам машинасининг ички қисми.
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова
Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)