“Барселона” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле Ла Лига 19-тури доирасида “Жирона”га қарши кечган баҳсда (1:0) жароҳат олди.
Франциялик футболчи учрашувнинг 26-дақиқасида сонидан олган жароҳат сабаб майдонни тарк этган.
Marca нашрининг хабар қилишича, дастлабки хулосалар Дембеленинг уч ёки тўрт ҳафтага сафдан чиққанини кўрсатмоқда. Усмон катта эҳтимол билан Европа Лигаси доирасида кечадиган “Манчестер Юнайтед”га қарши дастлабки ўйинга қадар тиклана олмайди.
25 ёшли футболчи Ла Лига жорий мавсумида 18 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳ (0)