Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 20-турида “Интер” ва “Кремонезе” жамоалари 28 январь, шанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 11-дақиқасида Давид Окереке ҳисобни очди. 21-дақиқада эса Лаутаро Мартинес мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда аргентиналик футболчи яна битта гол урди ва миланликларга ғалаба келтирди.

“Нераззури” ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 40 тага етказиб, 2-ўриндан жой олди. “Кремонезе” эса 8 очко билан сўнгги поғонани банд этган.

А Серия

20-тур баҳси

28 январь, шанба

“Кремонезе” – “Интер” 1:2

Голлар: 1:0 – 11 Окереке, 1:1 – 21 Мартинес, 1:2 – 65 Мартинес.

“Кремонезе”: Карнезекки, Серникола, Кирикеш, Бянкетти (Буонаюто, 67), Васкес, Валери, Мейте, Кастанетти (Афена-Гян, 60), Бенасси, Чиофани (Дессерс, 60), Окереке (Занимаккя, 72).

“Интер”: Онана, Думфрис, Дармиан, Ачерби, Бастони, Димарко (Гозенс, 67), Мхитарян, Чалҳанўғлу (Аслани, 66), Гальярдини, Джеко (Лукаку, 77), Мартинес (Корреа, 77).

Огоҳлантиришлар: Ачерби (29), Чалҳанўғлу (38).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда 64 ёшли шифокор беморнинг эри томонидан калтакланди 
Маҳаллий
Тошкентдаги пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин чиқди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди