• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Уйда газ-свет йўқлиги, хоналар совиб кетгани учун кўчада ўт ёқиб, исиндик”. Янги Наманган аҳолиси ҳудудда қиш мавсумига тайёргарлик йўқлигидан шикоят қилди

    Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида аҳоли кўчада олов ёқиб исинаётгани, хонадонларида газ ва электр таъминотида узилишлар бўлгани сабаб одамлар шунга мажбур бўлганини айтиб, чиқиш қилган видео тарқалди. “Дарё” мухбири воқеа содир бўлган ҳудудда бўлди.

    Маълум бўлишича, воқеа Янги Наманган туманининг “Маънавият” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган.

    Кеча уйларимизда уч соатдан кўп вақт давомида газ ва свет бўлмади. Уйлар совиб кетгани учун кўчага чиқиб, ўтин ёқиб исиндик. Ҳамма кўчада экан. Уйда болалар совуқдан қотиб қолгани учун ҳам сал бўлса-да, исинамиз деб, кўчага чиқиб олов ёқдик. Олов ёққанимиздан сўнг ҳамма масъуллар шу ерга етиб келди. Аввал телефон қилган пайтимиз жавоб ҳам бермаган раҳбарлар оловни кўриб, чопиб келишди. “Участкавой”, маҳалла раиси ва электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари ҳам келишди, — дейди олов ёқиб исинган фуқаролардан бири Анваржон Исоқов.

    Anvarjon Isoqov.
    Анваржон Исоқов
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Янги Наманган тумани электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Сардорбек Ғаффаров кўп қаватли уйда электр таъминотида узилиш бўлганини тасдиқлади.

    Мазкур маҳалладаги 3-домда электр токида юзага келган носозликни бартараф этгунимизга қадар 5-домдаги аҳоли электр токисиз қолган ва шу ҳолат келиб чиққан. Бу муаммони тезда бартараф қилишга уриндик ва қисқа фурсатда 3- ва 5-дом аҳолисини электр токи билан таъминладик, — дейди Янги Наманган тумани электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Сардорбек Ғаффаров.

    Сардорбек Ғаффаров.
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Масъулнинг қўшимча қилишича, кўп қаватли уйлардаги электр токида юзага келган носозлик юклама ортишидан келиб чиққан.

    Кунлар совиб кетгани, қолаверса, кўп қаватли уйлардаги газ таъминотининг етарлича бўлмагани электр токига эҳтиёж ортишига, юклама кўпайиб кетиб, ўчиш ҳолати рўй беришига олиб келган, — дейди масъул.

    Манзура Тўлаганова.
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    “Тонг соат 5:30 да свет ўчди. Ёнмади. Ёрдам чақирсак, мана кетди, ана кетди деб алдашди. Ҳеч ким келмади. Кекса ёшли бўлганимиз учун совуқ ўтиб, қалтириб қолдик. Ҳозир ҳам шу аҳволдамиз. Шу сабаб болалар олов ёқишди, биз исиндик”, — дейди кўп қаватли уйда яшовчи Манзура Тўлаганова.

    Яна бир фуқаро Ҳаётхон Ботирова республика бўйлаб муаммо бўлаётган газ масаласини тўғри тушунишларини, аммо электр токининг йўқлиги уларни қийнаб қўйганини айтмоқда.

    Ҳаётхон Ботирова
    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Газ йўқлигини тушундик. Бу республика бўйлаб муаммо экан. Аммо сўнгги кунларда фақат биз яшовчи “дом”да свет ҳам ўчиб қолди. Бошқа кўп қаватли уйларда свет бор экан. Фақат бизда ўчиши уйдагиларни, болаларни қийнаб қўйди. Свет ўчганидан кейин барча масъулларга қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрадик. Лекин ҳеч ким келмади. Шундан сўнг шу ерда олов ёқиб, исиндик. Шундан кейин чақирган одамларимиз келиб, муаммони тўғрилаб беришди, — дейди Ҳаётхон Ботирова.

    Суҳбатдошнинг айтишича, бу муаммо 80-90 та хонадон вакилларини қийнаб қўйган.

    Фото: “Дарё” / Жаҳонгир Акромов

    Ўша куни ҳаммада свет бор эди. Фақат бизда йўқ эди. Шу сабаб олов ёқишга мажбур бўлдик, — дейди Анваржон Исоқов.

    26.01.2023, 16:46   Изоҳ (0)   6989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    26.01.2023, 16:23

    Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ юз берди

    26.01.2023, 16:15

    “Хатолик китобнинг сигнал версиясида бор, кейин тўғриланган”. Адлия вазирлиги Ислом Каримов 2022 йилда “ёзган” матн юзасидан изоҳ берди

    26.01.2023, 15:57

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга жўнаб кетди

    26.01.2023, 15:35

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 50 дан ортиқ ҳужжатлар тўплами имзоланди

    26.01.2023, 15:17

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмасини 2 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда

    26.01.2023, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.