• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Семиз бўлгани учун Лео тахтага сиғмай ҳалок бўлди, дейишган”. Карьераси давомида вазни туфайли хейтерлар билан курашиб келаётган Кейт Уинслет ҳикояси

    Кейт Уинслет бутун фаолияти давомида қоматини танқид қилишларидан азият чеккан актрисалардан бири. Актриса қандай қилиб танқид билан курашишни ўргангани ва нима учун ёқимсиз таблоид сарлавҳаларига эътибор беришни тўхтатгани ҳақида маълумот берамиз.

    Кейт биринчи марта актрисалик фаолиятини бошлаганда бодишейминг (гавда тузилишидан уялиш)га дуч келади. Актёрларни танлаш учун масъул одамлар доимо унинг агенти билан боғланиб, қизнинг вазни қанча эканлигини сўрашарди. Унинг сўзларига кўра, атрофидагилар қизнинг омадли карьера қура олишига ишонишмаган, фақатгина тўладан келган қизлар ролини ўйнайди, деб ҳисоблашган.

    Ўсмирлик даврида Кейт қомати ва вазни туфайли кўплаб роллардан воз кечган. “Tитаник” блокбастерида роль ўйнаган бўлса ҳам, ўз ижросидан кўнгли тўлмайди. Голливудда, унинг сўзларига кўра, ҳамма қандайдир жуда нозик эди, у эса бу стандартларга мос келмасди.

    “Tитаник” фильми чиққанидан сўнг актриса бир қанча ёмон изоҳларга ҳам дуч келади. Таблоидлар, агар Роуз бир неча килога озғин бўлганда, Жек ҳам эшик бўлагига сиғиши ва ўлмаслиги мумкинлигини ҳазил қилишади. Кейинчалик актриса нега атрофдагилар уни семиз дейишганини умуман тушунмаганини айтади, чунки у ўша пайтда ҳам семиз эмасди. “Одамлар мен жуда семиз бўлганим учун Лео тахтага сиғмай ҳалок бўлди, дейишган. Нега улар мени шунчалик ёмон кўришган?”, — деб эслайди у.

    Ўша пайтда актриса танқидларга эътиборсиз бўлолмаган. Оғир сўзлар унинг ўзига бўлган ишончига путур етказади.

    Бироқ юлдузнинг машҳурлиги ва ўзига бўлган ишончи йилдан йилга ортиб борди. 2000 йилда, қизи туғилгандан сўнг, Кейт қомати ҳақида ташвишланишни тўхтатди.

    2016 йилда берган интервьюсида у фақат битта ҳаёти борлигини ва уни бошқаларнинг кўзига қандай кўриниши ҳақида қайғуриш билан ўтказмоқчи эмаслигини айтади. “Аёллар фақатгина қандай қилиб бахтли бўлишлари ва улар аслида ким эканлигига эътибор қаратишлари керак”, — дея қўшимча қилади у.

    Фаолияти давомида Кейт бу сўзларини бир неча бор амалда ҳам исботлаган ва доимий равишда директор ҳамда реклама берувчилар билан тўқнаш келган. У бир неча бор таблоидларни туҳмат учун судга беради, фотосуратлари ва видеоларини ретуш қилишни тақиқлайди. Актриса, шунингдек, “Исттаунлик Мейр” сериалидаги роли учун принципиал жиҳатдан озмаганини, аксинча, иложи борича орттирган вазнини ҳам сақлаб қолганини айтади.

    “Болалигимда ҳеч бир аёлнинг мен танамни яхши кўраман, деганини эшитмаганман. Онам ҳам, опам ҳам, дугоналарим ҳам бундай дейишмаган. Ҳеч бир аёл ҳеч қачон мен ўз танам билан фахрланаман, деб айтмаган. Шунинг учун мен буни қизим Миага, албатта, айтаман. Тана билан соғлом муносабатлар эрта ёшдан шаклланиши муҳим”, — дейди актриса.

    Актриса уч фарзандни дунёга келтирган. Сўнгги ҳомиладорлигида у тез-тез омма олдида пайдо бўлиб, юмалоқ қорин билан завқ билан суратга тушди. Кўриниб турибдики, Кейт вазни қанча бўлишидан қатъи назар, ўзини ва қоматини яхши кўради.

    “Тўғрисини айтсам, танишларим орасида XS ўлчамдаги одам йўқ. Йўқ, кечирасиз, битта бор экан: қизим. У 11 ёшда. Миямдаги мен семизман деган стереотипдан халос бўлиш учун менга кўп вақт керак бўлди”, — дейди у интервьюсида. Аммо шундай қоматга эга бўлганидан миннатдор эканини ҳам қўшимча қилади.

    Уинслетнинг фикрича, пластик жарроҳлик ва имплантлар фақат ўзини яхши ҳис қилишига ишонадиган одамлар учундир. Аммо буларнинг барчаси актрисалар учун унчалик муҳим эмас. “Актёрлик бу — ҳалол бўлишдан иборат”, — дейди юлдуз.

    Эмма Томсон ҳатто бир марта Кейтга, агар у омма манфаати учун вазн йўқотса, у билан бошқа ҳеч қачон гаплашмаслигини айтади.

    Ҳозирда ишонч билан айтиш мумкинки, ҳеч ким юлдузни қомати учун танқид қилишга журъат эта олмайди. Агар илгари у вазни туфайли рад этилиши мумкин бўлса, энди Кейтнинг ўзи ролларга “буюртма беради”. “У йилига юзлаб таклифлар олади, аммо 2-3 тасини танлайди, холос”, — дейди продюсерлар.

    Кейт ўтмишда у ҳақда ёзилган танқидий мақолаларни ҳозир табассум билан ўқийди — улар энди уни хафа қилмайди. “Ҳозир ҳаммаси бошқача”, — дейди актриса.

     
    26.01.2023, 16:56   Изоҳ (0)   21128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фоторепортаж: Рамазон шукуҳи билан яшаётган Туркия

    28.04.2022, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин рекламаларда хорижий сўзлардан фойдаланишни тақиқлади

    Дунё | 25 июн, 11:39

    “Улар доим ҳам душман эмасди”. Исроил ва Эрон қандай қилиб иттифоқчидан ашаддий рақибларга айланган эди? 

    Дунё | 25 июн, 11:30

    Instagram: Саратонга чалинган раққоса, ота-онасига уй совға қилган блогер ва неварали бўлган Рашид Холиқов   

    Шоу-бизнес | 25 июн, 11:15

    Исроил ва Эрон учун 12 кунлик уруш қанчага тушди? 

    Дунё | 25 июн, 11:04

    Дорамалардаги ҳақиқат ва бадиий тўқима: корейс сериалларига қай даражада ишонса бўлади?

    Кино | 25 июн, 10:59

    Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 10:56

    Мерил Стрип 76 ёшда: актриса буюк истеъдод эгаси эканини исботловчи бешта фильм

    Кино | 25 июн, 10:39

    “Барселона” Левандовскига муносиб ўринбосар топди

    Спорт | 25 июн, 10:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.