• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бир млрд доллардан ошган савдо айланмаси, ҳажми 5 млн тоннани ташкил қилган халқаро юк ташувлар. Ўзбекистон-Қирзиғистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида 

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26-27 январь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

    Олий даражадаги музокараларда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперациясини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинади.

    Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кўзда тутилган. “Дарё” икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида сўз юритади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбарлари ва парламентлараро алоқалар

    Икки мамлакат ўртасидаги яқин алоқаларни олий даражадаги учрашувлар динамикаси яққол ифодалайди. 2016–2022 йиллар давомида давлат раҳбарларининг 16 та учрашуви амалга ошди, шундан 4 таси – ўзаро ташрифлар доирасида, 12 таси – турли халқаро тадбирлар доирасида. Мунтазам равишда Президентлар ўртасида телефон орқали мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

    Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 2021 йил март ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида томонлар турли соҳаларга оид 22 та ҳужжатни имзолади. 

    Парламентлараро мулоқот мамлакатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ва шерикликни мустаҳкамлашнинг муҳим қисмига айланди. Бу борада Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Қирғизистон Жогорку Kenesҳи ҳузурида тузилган парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолияти алоҳида аҳамият касб этади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома, Кампир-Обод сув омборини биргаликда бошқариш, Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳаси – мамлакатлар ўртасидаги битимлар

    Икки мамлакатнинг ўтган йиллардаги ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва оқилона муросаларга эришиш асосидаги режали саъй-ҳаракатлари Ўзбекистон ва Қирғизистонга давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришдек муҳим вазифани ҳал этиш имконини берди. Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Андижон (Кампир-Обод) сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимнинг ратификация қилиниши тарихий аҳамиятга эга воқеа бўлди. Бу ютуқлар икки томонлама стратегик алоқаларни янада ривожлантириш учун асос бўлиш билан бирга минтақавий ҳамкорликка янги суръат бағишлади.

    Қозоғистон томони иштирокида уч томонлама қўшма корхона ташкил этган ҳолда Қирғизистоннинг Норин дарёсида Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди. 2022 йил август ойида Сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма комиссия иш бошлади, унинг биринчи мажлисида Сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битим имзоланди.

    Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг “қирғиз-ўзбек чегарасини дўстлик чегарасига айлантириш” бўйича режалари амалда рўёбга чиқмоқда. Бугунги кунда икки давлат чегараларидаги 18 та назорат-ўтказиш пункти иши қайта тикланиб, уларнинг сони ва ўтказиш имконияти кенгаймоқда, чегара ва божхона органлари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Қариндошлар билан учрашиш ва туристик объектларни зиёрат қилиш, ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш учун яратилган шароитлар туфайли 2017 йилдан буён ҳар куни 10 мингдан 20 минг нафаргача Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари чегарадан ўтмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳажми ошиб бораётган савдо-иқтисодий ҳамкорлик

    2022 йилда савдо айланмаси илк марта 1 млрд доллардан ошди (1 млрд 120 млн доллар). Бу эса 2017 йилги кўрсаткичдан салкам 5 баравар кўп дегани. Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистон Ўзбекистоннинг Қозоғистондан кейинги иккинчи савдо шеригига айланди.

    Айни дамда, томонлар ўзаро савдо-сотиқни диверсификация қилиш ва унинг номенклатурасини кенгайтириш ҳисобига унинг ҳажмини яқин йилларда икки баравар кўпайтиришни ният қилган.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда қирғиз капитали иштирокидаги 310 та корхона фаолият кўрсатмоқда. 2016 йилда уларнинг сони бор-йўғи 49 та эди. Яъни ушбу кўрсаткич 6 баравар ўсган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Транспорт-транзит сегментидаги ҳамкорлик

    2022 йилда халқаро юк ташувлар ҳажми 5 млн тоннани ташкил қилган (+40,3%). 2022 йилда темир йўл орқали халқаро юк ташувлар ҳажми 1,9 млн тоннага (+24,9%), автомобиль орқали халқаро юк ташувлар ҳажми эса 3 млн тоннага (+51,7%) етган. Сўх туманида яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида “Риштон–Ravon” йўналишида транзит орқали Қирғизистондан ўтувчи ҳар кунлик автобус қатнови йўлга қўйилди.

    2004 йил 4 июлда қабул қилинган Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда 2006 йилда имзоланган Фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисидаги битимни фаоллаштириш бўйича музокаралар жараёни давом этмоқда.

    Бугунги кунда “Uzbekistan Airways” АЖ “Тошкент – Бишкек – Тошкент” йўналишида ҳафтасига 3 марта рейслар амалга оширмоқда. 2021 йил 12 декабрдан бошлаб “Фарғона – Сўх – Фарғона” йўналишида ҳафтасига 2 марта рейслар амалга ошириляпти. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

    26.01.2023, 17:11   Изоҳ (0)   2698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энергетика вазири Россия билан газ импорти масаласида тузилган “йўл харитаси” бўйича изоҳ берди

    26.01.2023, 17:05

    “Уйда газ-свет йўқлиги, хоналар совиб кетгани учун кўчада ўт ёқиб, исиндик”. Янги Наманган аҳолиси ҳудудда қиш мавсумига тайёргарлик йўқлигидан шикоят қилди

    26.01.2023, 16:46

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    26.01.2023, 16:23

    Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ юз берди

    26.01.2023, 16:15

    “Хатолик китобнинг сигнал версиясида бор, кейин тўғриланган”. Адлия вазирлиги Ислом Каримов 2022 йилда “ёзган” матн юзасидан изоҳ берди

    26.01.2023, 15:57

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга жўнаб кетди

    26.01.2023, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.