• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    IT Park қандай қилиб ҳаваскор дастурчи ўзининг шахсий биржа платформасини яратгани ҳақида ҳикоя қилди

    IT Park қандай қилиб ҳаваскор дастурчи ўзининг шахсий биржа платформасини яратгани, унинг ишончини суиистеъмол қилган ҳиндистонлик дастурчи, IT соҳасида узоққа бориш учун жамоанинг муҳимлиги ҳақида ҳикоя қилди.

    Фото: IT Парк

    Камрон Зарипов 2003 йил Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган. Ҳозирда 20 ёш. У дастлаб 2018 йилда молиявий эркинликка эришиш мақсадида интернет орқали сармоядорга айланиш учун хориж платформалари орқали инвестиция киритган. 

    Аммо ушбу платформаларнинг ишлаш тизими ва даромад манбаи қаердан келишини тушуниб етгач, дастурчи сифатида иш бошлаган.

    Дастурчи бўлиш учун қайси курсларга боргансиз?

    Дастурчи бўлиш учун махсус курсларга бормаганман. Асосан видео кўрсатмалар орқали ўрганар эдим. Нима хоҳлаётганингизда қараб YouTube ёки бошқа обунали платформалардан видеоларни кўриб махсус кодларни ёдлашингиз ёки кўчириб олишингиз мумкин.

    Шахсий тажрибам давомида маълум давлат ёки хусусий ташкилотларда ишлашни хоҳламаганим учун курсларга бормадим. Аммо буни бошқаларга тавсия бермайман. 

    Чунки ҳаммада идрок ва ўзлаштириш даражаси ҳар хил. Шундан келиб чиқиб, айтишим мумкинки, IT Park, банклар, дастурий таъминот тизими билан ишловчи хусусий компаниялар ёки ушбу соҳага алоқадор бошқа ташкилотларда ишга жойлашиш учун албатта махсус ўқув курсларига бориш керак.

    Бунга сабаб ишга кираётганда сизга масалани ечиш учун видеоларда мавжуд кодлар ёки тайёр алгоритмлардан фойдаланишнинг имкони бўлмайди.

    Ҳозиргача ўзим ва халқаро ҳамкорлар иштирок этган ҳамда муваффақиятли якунланган лойиҳалар сони 25 дан ортиқ. Шахсан ўзим муваффақиятли якунлаган лойиҳаларим сони 7 та.

    Ҳамкорларнинг асосий қисми Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон каби давлатлардан. Барча соҳаларда энг арзон ишчи кучи Ҳиндистонда мавжуд.

    Битта лойиҳани тўлиқ ишлаб чиқиш учун шахсан менда 3 кун вақт кетади. Аммо асл ҳақиқат қуйидагича: аксарият дастурчилар deadline’лар айнан тугайдиган кунда ишни якунлаш учун ноутбук олдига ўтиради. Олдинги кунлар эса шунчаки бошланғич алгоритмлар билан банд бўлади.

    Даромадлар оқими ва муваффақиятсизлик

    IT соҳасида иш олиб бораётганимда даромадларим ўртачадан юқори эди. Маблағларнинг асосий қисми шахсий эҳтиёжларим ва иш қуролларимни янгилашга сарфлаганман.

    Дастурчи сирини дастурчи албатта билади. Бу соҳанинг бир қора томони бор. У ҳам бўлса сизга ишонч билдирган ва сиз ишонч билдирган мижозлар ўртасида ёлғон олди-бердининг юз бериш эҳтимоли юқорилигидир.

    Тажрибамда бир ҳолатга дуч келганман. Агар бирор чет эллик ҳамкор билан келишувга эришсам хизматни тўлаш учун ўзим ишлаб чиққан платформа орқали ёлғон тўловни амалга оширар эдим. Лойиҳани кўриб чиққандан сўнг, ҳақиқий пулларни ишлаб берувчи ҳисобига ўтказиб берардим.

    Маълум вақт келиб фонд бозорида савдо қилиш учун ўзимга жуда керакли бўлган тайёр платформани ҳиндистонлик “дастурчи”дан сотиб олмоқчи бўлдим.

    Жуда ҳам шошилганим боис доим бажарадиган ишимни қилмадим ва пулларни унинг ҳисобига ўтказиб юбордим (суммасини очиқлашни хоҳламади). Ҳиндистонлик шахсни бошқа топа олмадим ва катта миқдордаги маблағлар ҳавога учиб кетди.

    Аммо шунга қарамасдан яна ишлашда давом этдим ва маблағларимни тенг тақсимлаган ҳолда “Сармоя” дея номланган шахсий токенни ўзим яратган биржа платформасига (zevex.uz) жойлаштириш ишлари билан шуғулландим.

    Кейинчалик UZEX Республика Товар-хом ашё биржасидан брокерлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олишга муваффақ бўлдим.

    Ҳозирда биржадан талаб юқори бўлган маҳсулотларни бирламчи қўлларга етказиб бермоқдамиз.

    Брокерлик компанияси бўлгани учун даромад солиғи 25 фоизни ташкил этади. Ҳар бир олди-сотдини амалга оширганда тақрибан 50 доллар атрофида комиссия оламиз. Шунинг ҳисобига дастурчиликда оладиган даромадларим миқдори икки баробарга қисқарди.

    IT соҳасида жамоавий ишлашнинг аҳамияти

    Ҳозирда олиб бораётган фаолиятимни омадсизлик дея баҳоламайман. Аммо IT соҳасида узоққа бориш ва ҳар томонлама ўсиш учун жамоанинг ўрни жуда ҳам муҳим. Чунки йирик лойиҳалар доимо жамоа билан бирга бажарилади. Агар якдил фикрга эга бўлмаганлар йиғилган бўлса жамоа дарз кетиши аниқ.

    Бизда ҳам шундай бўлди. Жамоамиз билан бирга ишладик. Аммо бажарган ишларимиз фақатгина мураккаб бўлмаган мобил иловалар ва ўйинлар билан чекланиб қолди. 

    Биз тарқалиб кетдик. Айримлар давлат идорасига айримлар хусусий компанияларда ишлашни бошлади. Шундай қилиб IT соҳасидаги саргузаштларим вақтинчалик тўхтаб қолди.

    Аммо мақсадларим қотиб қолгани йўқ. Яқинда Yandex Games билан шартномага келишиб, кичик ҳажмни ва унча мураккаб бўлмаган ўйинларни сайтга жойлаштириш ниятидамиз.

    25.01.2023, 21:02   Изоҳ (0)   3140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 2022 йилда қайси Марказий Осиё давлатлари билан энг кўп савдо қилгани маълум бўлди

    25.01.2023, 18:41

    Авбрамовичга тегишли Британия компанияси 1 фунт стерлингга сотилди

    25.01.2023, 12:54

    Ўзбекистонда энг кўп чакана савдо қайси ҳудудларда амалга оширилгани маълум қилинди

    23.01.2023, 23:16

    2022 йилда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг кўп улгуржи савдо амалга оширилгани маълум қилинди

    23.01.2023, 20:42

    Илон Маск бошқарувга келганидан сўнг Twitter ходимларининг 80 фоизи ишдан бўшатилган — CNBC

    23.01.2023, 19:44

    Uzbekistan Airways’нинг айрим эски самолётлари сотувга қўйилди

    23.01.2023, 18:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди

    Спорт | 6 август, 13:28

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22

    АҚШда тиббий самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 6 август, 13:10

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.