Болливуд актрисаси Приянка Чопра 2000 йилда “Дунё гўзали” танловида ғолиб бўлди. Бу воқеадан кейин унинг ҳаёти тубдан ўзгарди. Қизни турли брендлар суратга олиш жараёнларига таклиф қила бошлади. Киноижодкорлар ҳам гўзал Приянкага эътибор қаратди.
Чопранинг дебюти мусиқий видеода бўлиб ўтди: у ўша пайтдаги машҳур ҳинд хонандаси Далер Мендининг “Сажан Мере Сатрангия” қўшиғи учун суратга олинган клипда роль ўйнади.
Кейинчалик унинг олдида бир йўл бор эди — актриса катта лойиҳаларда суратга тушишни режалаштирди. Приянка 2002 йилда намойиш этилган “Ғалаба учун туғилган” кинокартинасида бош ролни ижро этди.
Лойиҳа муваффақиятли бўлди: танқидчилар ва томошабинлар уни мамнун қарши олди ва шундан кейин Приянка роль ўйнаган фильмлар ҳар йили намойиш этилди. Актриса фильмларда гўзалларнинг ролини ижро этди, қаҳрамонларнинг тақдирига бутун қалбингиз билан қайғурасиз.
Приянка Чопра 2009 йилда ўзини бошқача образларда синаб кўришга қарор қилди.
Мавзуга доир:
- Болливуд юлдузи Приянка Чопра кийиниш услубида амал қиладиган қоидалар (фото).
- Приянка Чопра 40 ёшда: Болливуд юлдузи ҳақида 15 та қизиқарли факт (фото).
- Болливуд юлдузи Приянка Чопра уй учун керакли барча буюмни ўз ичига олган Сона Home брендини ишга туширди (фото).
- Болливуд юлдузи Приянка Чопра илк бор қизининг сурати билан бўлишди.
Изоҳ (0)