Америкалик хонанда Бритни Спирс исмини ўзгартирганини маълум қилди. Хонанда бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида мухлисларига гапириб берди.
Бритни Спирс исмини Red River’га ўзгартирган. У шунингдек исми инглиз тилидан таржима қилинганда “Қизил дарё” деган маънони англатиши ҳақида гапирди. Бритни Спирс Instagram’даги саҳифасига янги исмини ёзиб қўйди ва унга Maрс сайёрасининг суратини жойлаб, тушунарсиз пост қолдирди.
“Ёрқин... осон. Раҳмат, болаликдаги дўстим, мен ўз тўпимни топдим. Поклик кучини камситманг! Мен ҳаммасини кўриб турибман... Суюқ ва нам. Кўпикли ва массаси бор! Мен исмимни Red River деб ўзгартирдим”, — деб изоҳ қолдирди Бритни Спирс.
Изоҳ (0)