«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович 2023/24 йилги мавсумда ўйнамаслиги мумкин.
СемпреМилан нашрининг хабарига кўра, швециялик ҳужумчининг жароҳати жорий мавсум якунида фаолиятини якунлашига сабаб бўлиши мумкин.
«Россонери» Златанни жамоада олиб қолишга ҳаракат қилмоқда ва унга элчилик вазифасини топширмоқчи.
Ҳозирги вақтда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган Ибраҳимович қачон майдонга қайтиши номаълум. Златан ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Тоттенҳэм»га қарши баҳсда (14 февраль) майдонга тушмаслиги мумкин, бироқ 8 март куни бўлиб ўтадиган жавоб ўйинига қадар тайёр бўлмоқчи.
Изоҳ (0)