«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Атлетик»ка қарши баҳсда (2:0) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Франциялик ҳужумчи Ла Лигадаги голлари сонини 228 тага етказди ва «Мадрид» клуби афсонаси Раулга етиб олди. Энди иккала футболчи 5-ўринни бўлишиб турибди.
Фақатгина Уго Санчес (234), Телмо Сарра (251), Криштиану Роналду (311) ва Лионель Месси (472) улардан кўпроқ гол урган.
Изоҳ (0)