Турк кино оламининг дунёга машҳур жуфтлиги Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен иккинчи марта ота-она бўлди, деб хабар бермоқда «Lisa.ru» нашри.
Турк оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, чақалоқ АҚШдаги клиникаларнинг бирида дунёга келган. Бурак Ўзчивит ҳам иккинчи фарзандининг туғилиш жараёнида иштирок этди. Журналистлар 18 январь куни уларнинг оиласида иккинчи ўғил фарзанд дунёга келганини, болага Керем деб исм қўйилганини, унинг аҳволи яхши эканини маълум қилган.
Маълумот учун, Туркиянинг «олтин жуфтлиги» Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен 2013 йилда «Чолиқуши» сериалини суратга олиш жараёнларида танишган. Орадан икки йил ўтиб учраша бошлаган жуфтлик 2017 йилнинг ёзида оила қуриб, муносабатларини мустаҳкамлади. Жуфтликнинг биринчи фарзанди, яъни Каран исмли ўғли 2019 йилда дунёга келди. Фаҳрие Эвжен иккинчи фарзандини дунёга келтириши ҳақида 2022 йилнинг ёз ойида маълум қилган эди.
«Биз жуда ҳаяжондамиз ва хурсандмиз. Ўғилми ёки қизми? Соғлом бола туғилишининг ўзи кифоя. Мен аллақачон уйқусиз тунларга ўрганиб қолганман. Каран билан амалиёт ўтадим», — деган иккинчи фарзандининг дунёга келиши ҳақидаги хабарни тасдиқлаган Бурак Ўзчивит.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)