Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

The Wall Street Journal (WSJ) АҚШнинг «энг яхши ва энг ёмон авиакомпаниялари» йиллик рейтингини тақдим этди

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Delta охирги олти йил ичида беш марта, кетма-кет иккинчи марта 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Alaska Airlines ва Southwest Airlines қайд этилган. 

Рейтингда жами тўққизта йирик Америка авиакомпанияси бор, JetBlue ва Frontier охирги ўринларни эгаллаган.

WSJ бундай рейтингни 15 марта нашр этмоқда. Нашр авиакомпанияларни баҳолайдиган параметрлар қаторига режалаштирилган рейсларнинг етиб келиши, бекор қилинган рейслар, парвознинг кечикиши, нотўғри жойланган багаж ва йўловчиларнинг шикоятлари киради.

WSJ экспертларининг таъкидлашича, 2022 йил бутун дунёдаги авиакомпаниялар, жумладан, Америка авиакомпаниялари учун оғир йил бўлди. 

Икки йиллик пандемиядан сўнг парвозларга талабнинг кескин ортиши асосий қийинчиликлардан бири бўлди — чекловлар даврида ходимларини ишдан бўшатган авиакомпаниялар бунга тайёр эмас эди. 

Ходимлар етишмаслиги, техник носозликлар ва ёмон об-ҳаво туфайли ўн минглаб рейслар бекор қилинди ва кечиктирилди. Биринчи ўринни эгаллаган Delta 2022 йилни ўз тарихидаги энг қийин йил деб атади.

Аввалроқ дунёда авиачипталар нархи ошаётганининг сабаблари маълум қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила: Қирғизистонда депутатлар маошини зилзила қурбонларига ёрдам учун ўтказмоқчи
Дунё
Байден келгуси президентлик сайловига номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди