Кўп тилли онлайн энциклопедия Википедия 10 йил ичида биринчи марта платформа дизайнини ўзгартирди. Бу ҳақда Wikimedia жамғармаси хабар берди.
«Янгиланган интерфейс Википедиянинг инглизча версияси 15 январда 22 йиллигини нишонлаганидан сўнг тақдим этилди. У ҳамма учун маълумот олиш, ўрганиш ва алмашишни осонлаштириш мақсадида яратилган», — дейилади пресс-релизда.
Асосий ўзгаришлар — қидирувни соддалаштирадиган мундарижанинг янги версияси ва энциклопедиянинг тилни алмаштириш воситаларининг янгиланиши.
«Сайтнинг аввалги функцияларидан ҳеч бири олиб ташланмади», — дейилади хабарда.
Википедия — бу онлайн энциклопедия бўлиб, унда барча интернет фойдаланувчилари мақолалар яратиш ва таҳрирлаш имкониятига эга.
Ҳозирги вақтда у ўхшаш энциклопедиялар орасида қамрови ва мақолалар сони бўйича энг катта бўлиб, 306 тил бўлимини ўз ичига олади.
Умуман олганда, Википедияда 55,6 миллион мақола бор. Сайтга ташриф буюрувчилар сони ойига тахминан 1,7 миллиард кишини ташкил қилади.
Изоҳ (0)