Россиянинг Москва шаҳрида ўсмир уйқусизликнинг даволаб бўлмайдиган ирсий касаллик сифатида тавсифланган кам учрайдиган шаклидан вафот этди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.
Южнобутовская кўчасидаги кўп қаватли уйдан 16 ёшли ўсмирнинг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у орттирилган ирсий уйқусизлик туфайли вафот этган бўлиши мумкин. Ушбу касаллик ирсият ва мақбул даволаниш йўли йўқлиги билан тавсифланади, у 50 ёшдан ошган одамларга таъсир қилади, аммо истисно ҳолатлар ҳам бор.
Бундай уйқусизликнинг кейинги босқичларида одам ухлаш ва гапириш қобилиятини йўқотади, тезда вазн йўқотади. Дунё бўйлаб ушбу касалликнинг 40 дан 70 гача ҳолатлари қайд этилган.
Мавзуга доир: Уйқусизлик қийнаганда қандай йўл тутиш керак?
Изоҳ (0)