Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швециялик 20 ёшли экофаол Грета Тунберг Германиянинг Луцерат қишлоғи бузилишига қарши норозилик намойиши чоғида полиция томонидан ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Sky News. Нашр маълумотларига кўра, иқлим бўйича мунозаралар марказига айланган кичик Луцерат қишлоғи унга яқин жойлашган кўмир конини кенгайтириш мақсадида «снос» қилинмоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Маҳаллий полиция вакилининг сўзларига кўра, Тунберг норозилик намойиши иштирокчилари орасида бўлган, улар очиқ кон четига яқин жойда намойиш ўтказган, зобитлар бу жойни «тикка ва ўта хавфли» деб таърифлади.

Полиция Грета қамалмаганини, фақат вақтинча ҳибсга олинганини ва бошқа намойишчилар қатори шахсни аниқлаш ишлари учун олиб кетилганини қайд этди.

Расмийларнинг таъкидлашич, кондан қазиб олинадиган қўнғир кўмир қисқа муддатли истиқболда Германиянинг энергия хавфсизлигини таъминлайди. Россиянинг Украинага босқинидан кейин ҳукумат кўмирдан фойдаланишга муносабатини ўзгартиришга мажбур бўлди. Илгари мамлакат энергия манбаи сифатида Россия газига қарам бўлган, бироқ Европа санкцияларига жавобан газ етказиб бериш тўхтатилган.

Экологик фаоллар конни кенгайтиришга қарши, чунки улар қўнғир кўмирни соғлиқ учун энг зарарли деб билади.

Изоҳ

БXS

18 январ, 11:47

Bu fake habar tahrir qilib qo’yila:https://twitter.com/drelidavid/status/1615475951491588113?s=46&t=QKiu9eDyF7Fdmp7vbXRGWg

Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин