Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижоннинг Олтинкўл тумани «Мехнат» МФЙда жойлашган қайта ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди.

Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, цехнинг 200 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва иккиламчи қайта ишлаш чиқинди хом ашёлари ёнган.

Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:12 да етиб бориб, ёнғин соат 01:18 да ўраб олинган ва соат 02:30 да ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Айни пайтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)