• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тиббий экспертизада ўғлимнинг буйраги ва жигари ишдан чиққани маълум бўлди» — «Док-1 Макс» дан вафот этган қашқадарёлик боланинг отаси

    Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 1,5 ёшли бола «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилиши ортидан вафот этгани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлганди. «Дарё» мухбири вафот этган боланинг отаси билан ҳам суҳбатлашиб, қўшимча маълумотлар олишга уринди.

    Марҳум бола Илҳом Хайруллаев.

    Марҳум бола Илҳом Хайруллаев.
    Фото: «Дарё»
    Оилада етти кишимиз. Дадам кичик фарзанд бўлгани учун бувим ҳам биз билан яшайди. Оила боқувчиси ўзимман. Дадам темир йўлда ишлайди, аммо ҳозир уйда бетоб бўлиб ётиб қолган. Яқинда қиз фарзандли бўлдим, ҳали бир ойлик ҳам бўлмади. Марҳум ўғлим каттаси эди, — дейди боланинг отаси Жасур Лафасов.
    Жасур Лафасовнинг айтишича, фарзанди йўтал бўлганлиги сабабли улар қишлоқ шифокорига мурожаат қилган. Шифокор тавсиясидан икки кун ўтиб сиропни сотиб олган ва болага ичира бошлаган.
    Ўғлимда йўтал пайдо бўлганидан кейин қишлоқ шифокорига мурожаат қилдик. Шифокор боланинг аҳволи яхши, «Док-1 Макс» сиропини ичирсангиз яхши бўлади деди. Аввал бунчалик қаттиқ йўтал бўлмаган эди, — дейди у.
    Бола ушбу сиропни ўн кун давомида истеъмол қилган.
    13 декабрь куни шифокор ушбу дори воситасини тавсия қилди. Орадан икки кун ўтганидан кейин шифокор боладан хабар олишга келганида, дорини ҳали ҳам олиб келмаганлигимизни айтдик. 16 декабрь куни укам билан дадам туман марказидаги дорихонага бориб, уни Санжар деган кишидан сотиб олган. Ўша куни кечки пайтдан бошлаб боламга ичирилган, – дейди Жасур Лафасов.
    «Док-1 Макс» дори воситаси болага шифокор тавсиясига кўра, кунига тўрт маҳалдан ичирилган.
    Кунига тўрт маҳалдан ичира бошладик. Шундан сўнг, йўтал тўхтади аммо уч, тўрт кун давомида пешоб ажралмаётганлигини сездик. Кейин болам қуса бошлади. Аҳволи яхши бўлавермагач, 26 декабрь куни кечки пайт дадам ва онам боламни олиб туман марказий шифохонасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига боришган. Туман шифокорлари касаллик нимадан эканлигини аниқлай олишмаган. Эртасига, 27 декабрь куни вилоят болалар шифохонасига жўнатишган. Болалар шифохонаси эса қабул қилмаган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қарши филиалига олиб борилганида шифокорлар ўғлимни «Док-1 Макс»дан заҳарланганини айтишган.

    Ўша ерда ишлайдиган Акмал исмли шифокор болани Тошкентга олиб бориш кераклигини айтган ва уни пойтахтга олиб кетишаётганида ярим йўлдан қайтаришган. 28 декабрь куни эса мени чақиришди. Мен ишдан чиқиб борганимда боламнинг аҳволи сал яхшироқ эди. Исмини айтиб, чақирганимда менга қаради. Кейин комадагидек аҳволга тушиб қолди. Ўша куни ўғлим вафот этди. Вафот этганидан кейин ИИБ ходимлари келиб қолди. Кечқурун боламни экспертизага олиб кетишди. Мени эса ДХХ биносига таклиф қилишди. Дори қачон ва қаердан сотиб олингани каби саволлар беришиб, Ҳиндистонда шу дорини ишлаб чиқарувчиларга қарши чоралар кўрилишини, ушбу дори воситаси ким томонидан Ўзбекистонга олиб келинган бўлса, уларнинг ҳаммаси қўлга олинганини айтишди, — дейди у мухбир билан мулоқотида.

    Жасур Лафасовнинг айтишича, ҳукумат вакиллари шифокорларда айб йўқлигини таъкидлаган. Тиббий экспертиза натижаларига кўра, унинг буйраги ва жигари батамом ишдан чиққан ҳамда жигари катталашиб кетганлиги айтилган.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур сиропни истеъмол қилиш ортидан дастлаб Самарқандда 18 нафар, Тошкент ва Қашқадарёда бир нафардан, жами 20 нафар бола вафот этгани маълум бўлганди. Сўнгра «Док-1 Макс» дорисининг хавфи хусусида жамоатчилик ҳамда вазирликка хабар берган бош шифокор бошчилигидаги тиббиёт ходимлари ишдан олингани хабар берилди. Масъуллар эса бош шифокорнинг ишдан олинишига айнан бу сабаб эмаслигини билдирди.

    Кўп ўтмай Ҳиндистонда мазкур сиропни ишлаб чиқарувчи компанияга жиноят иши қўзғатилиб, мазкур сиропни ишлаб чиқариш тўхтатилди. Кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Док-1 Макс» сиропи таркибида заҳарли моддалар аниқланганини, самарқандлик шифокорлар бу ҳақда вазирликни ўз вақтида хабардор қилмаганини айтиб чиқди. Мазкур воқеалардан сўнг Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олди. Кейинчалик Quramax томонидан Ўзбекистонга олиб кирилган барча дорилар сотуви тўхтатилди.  ДХХ «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганини билдирди. ССВ Quramax’нинг сотуви тўхтатилган дори воситалари рўйхатини эълон қилди. Ҳиндистон ҳукумати «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарувчи компаниянинг лицензиясини тўхтатди.

    Мавзуга доир: Фақат Ўзбекистонда эмас: Индонезияда 200 га яқин бола сироп истеъмол қилиши ортидан вафот этди

    18.01.2023, 11:37   Изоҳ (0)   38088
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тошкент иссиқлик маркази» қайта ташкил этилади

    18.01.2023, 10:47

    Жиззахда шифохона мансабдорлари Германиядан келтирилган деб 1994 йилда ишлаб чиқарилган эски асбобларни сотиб олгани аниқланди

    18.01.2023, 10:05

    UzAuto Motors Captiva-5 бўйича суд ишида ютқазди

    18.01.2023, 08:24

    АҚШ Ўзбекистон чегара қўшинларига махсус ускуналар тақдим этди

    18.01.2023, 08:09

    Мутахассис қишда юқумли касалликлар нима сабабдан авж олишини тушунтирди

    18.01.2023, 07:52

    Ўзбекистонда 2022 йилда 102 хизматига 3 миллионга яқин қўнғироқ бўлди

    18.01.2023, 07:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.