UzAuto Motors 17 январдан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобиллар етказиб беришни қайта тиклайди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, компания 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан харидорларга автомобиль нархи пасайишини маълум қилган.
Автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.
«Ҳурматли харидорлар, шартномангиз бўйича автомобиль нархининг қанчага пасайганлиги ҳақида маълумот олиш учун ўз дилерлик марказингизга мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)