“Айрилганни айиқ ер”. Бирлашган минтақа – Туркистон қандай қудратга эга?
Таъсир доиралари қайта бўлиб олинаётган замонда давлатлар чегараси дахлсиз бўлиши ҳақидаги қоида ишламаяпти. Шу боис ҳар қандай мамлакат, аввало ўзига, сўнг иттифоқчиларига суяниши керак. Шундай экан, Марказий Осиёнинг замини ва қисмати бир халқ қаршисида кучларни бирлаштиришдек ҳаётий зарурат турибди. Видеода Туркистон ҳарбий иттифоқи қандай салоҳиятга эга бўлиши, бу мамлакатларда қандай қурол-яроғлар борлиги ҳамда Туркия ва Озарбайжон билан яқинлик ушбу иттифоққа нима бериши ҳақида сўз боради.