• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди

    Шавкат Мирзиёев 17 январь кунининг иккинчи ярмида Сингапурга давлат ташрифи доирасида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлган Сингапур Миллий университети ҳузуридаги Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюрди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари мактаб фаолияти билан батафсил танишиб, ўқув муассасаси раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Ўзбекистон президенти ҳузурида Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси ва Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаш маросими бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сўнг президент Сингапурнинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Тадбирда Сингапур меҳнат вазири — савдо ва саноат иккинчи вазири Ленг Си Танг, Сингапур бизнес федерацияси раиси Минг Ян Лим, ушбу мамлакатнинг Indorama, Мeinhardt group, CPG Corporation, Changi Airports, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, ТМC Academy, Virtus Health каби 15 та йирик компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев учрашув иштирокчиларини қутлаб, унинг янги 2023 йилдаги илк ташрифи айнан Сингапурга бўлаётгани Ўзбекистоннинг ушбу мамлакат билан мустаҳкам ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйишга алоҳида эътиборидан далолат эканига эътибор қаратди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакатдаги тизимли ислоҳотлар туфайли инвестициялар ҳажми ЯИМнинг 30 фоизидан ортиқ даражага етди. 2022 йилнинг ўзида Ўзбекистон иқтисодиётига 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди. 16 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон—Сингапур бизнес форумининг натижалари мамнуният билан қайд этилди: унинг доирасида умумий қиймати қарийб 5 миллиард долларлик янги инвестиция, савдо ва молиявий келишувлар имзоланди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Бу ҳамкорлигимиз анча фаоллашганидан, муваффақиятли кечаётганидан, Ўзбекистон—Сингапур муносабатлари амалий ва сифатли мазмун билан бойиганидан далолат беради», — деди президент. Лекин шериклик салоҳияти ҳали тўлиқ ишга солинмаган. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, мамлакатларимиз икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга қодир.

    «Сингапур компанияларининг илғор тажрибаси бизда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ишончим комилки, сингапурлик ҳамкорларнинг инновация ва технологиялари Ўзбекистоннинг ресурслари ва кадрлар салоҳиятига қўшилса, бўлажак қўшма лойиҳалар барқарор ривожланади», — деди давлат раҳбари.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистон етакчиси узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун энг истиқболли йўналишларни кўрсатиб ўтди. Сингапур компанияларининг Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларида иштироки, шаҳар ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, кимё ва тўқимачилик, «яшил» иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидан.

    Ўзбекистон Сингапур тадбиркорларини зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатли харидлар шаклида кенг қўллаб-қувватлаш, бошқа кўмак чораларини тақдим этишга тайёр экани билдирилди. Мамлакатдаги ислоҳотлар хорижий ҳамкорлар орасида Ўзбекистоннинг ишончли ва барқарор шерик сифатидаги мавқейини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлаб, Президент Шавкат Мирзиёев сингапурлик ишбилармонларни ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очилаётган имкониятлардан фойдаланиш ва иқтисодиётимизга фаол инвестиция киритишга чақирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шерикликни кенгайтириш юзасидан батафсил фикр алмашилди. Сингапур бизнеси вакиллари ўз чиқишларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолади, мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилган аниқ лойиҳаларини тақдимот қилди. Ишбилармонлар делегациясининг ҳар бир аъзоси билан суҳбатлашиб, давлат раҳбари тадбиркорларни яратилган қулай инвестиция муҳити билан шахсан танишиш учун мамлакатга таклиф қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашув якунида Ўзбекистон томони мутасаддиларига тадбирда айтилган барча лойиҳаларни, уларни амалга оширишнинг босқичма-босқич механизмларини, аниқ муддат ва ижрочиларини киритган ҳолда тегишли Амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу билан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга самарали давлат ташрифи якунига етди. Changi халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Сингапурнинг расмий шахслари кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

    17.01.2023, 22:06   Изоҳ (0)   9024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон билан порт масаласида эмас, рақамли платформа ва логистика соҳаси бўйича ишламоқчимиз» — сингапурлик тадбиркор

    17.01.2023, 20:27

    UzAuto Motors автомобилларининг нархи пасаяди

    17.01.2023, 20:15

    700 млн долларни ташкил этган Сингапур инвестициялари, Ўзбекистонда янги ишга туширилган интерактив онлайн-дастурлар, мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқалар. Ў...

    17.01.2023, 20:05

    Талабаларга харид қилинган темир йўл чипталари бепул алмаштириб берилади

    17.01.2023, 19:11

    Фарғонада Hyundai Santa Fe сотувидан тушган маблағ солиқ қарзига қаратилди

    17.01.2023, 18:14

    Ўзбекистонда янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 млн сўмгача устамалар берилади

    17.01.2023, 17:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эркак 8 йил давомида кўкрагига санчилган пичоқ билан яшаганини тиббий кўрикдагина билиб қолди (фото)

    Дунё | 15 август, 10:09

    Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида икки киши фирибгарлик билан пора олаётганида қўлга тушди

    Ўзбекистон | 15 август, 09:58

    Қозоғистон аҳоли жон бошига ЯИМда Россия ва Хитойни ортда қолдирди

    Дунё | 15 август, 09:56

    Конор Макгрегор UFC рўйхатидан ўчирилгани рад этилди

    Спорт | 15 август, 09:55

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим оилаларга ичимлик суви бўйича харажатларни қоплаш учун субсидия ажратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 09:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.