• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Аэропортларни хусусийлаштиришда жаҳон тажрибаси қандай?

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари аэропортларни ривожлантириш учун давлат-хусусий шерикликни фаоллаштириш йўлларини таҳлил қилди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Дунё мамлакатларида хусусий секторнинг инфратузилма объектлари фаолиятидаги иштироки ортиб бормоқда. Соҳага капитал тушумларни жалб қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш бу тенденциянинг асосий афзалликларидир.

    Аэропортларга хусусий секторни жалб қилишнинг асосан 3 модели мавжуд:

    1. Тўлиқ хусусийлаштириш — аэропорт активларига эгалик ҳуқуқини давлат корпорациясидан хусусий инвесторларга акцияларни жойлаштириш ёки савдо келишуви орқали ўтказиш.
    2. Консессия битими — хусусий оператор инфратузилмага маълум миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятини олади ва кейинчалик харажатларини аэропорт фойдаланувчиларидан турли тўловларни ундириш ҳисобига қоплайди.
    3. Бошқарув шартномаси — аэропорт активларини бошқариш учун хусусий сектор жалб қилинади.

    Халқаро тажрибада кенг тарқалган консессия шартномалари асосида жалб қилинган қуйидаги мисолларни келтириш мумкин:

    Абиджандаги Хоfoe-Buanyi (АERIА) аэропорти, Кот-д’Ивуар

    Аэропорт хизматларини ташкил қилиш ва ривожлантириш Кот-д’Ивуар ҳукумати ва АERIА ўртасида имзоланган консессия шартномаси доирасида амалга оширилади.

    Консессионер бошқаруви остида йўловчилар оқими 2010—2019 йиллар оралиғида икки баравар кўпайиб, йилига 2 миллион нафардан ошди.

    Йўловчи терминалининг майдони 11 000 метр квадратдан 23 000 метр квадратгача кенгайтирилди.

    2019 йилда аэропорт йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича халқаро миқёсда ҳам энг яхши аэропортлардан бири сифатида эътироф этилди.

    Сантьяго aэропорти, Чили

    Ушбу аэропорт 2015 йилда Nuevo Pudahuyel компанияси билан имзоланган 20 йиллик консессия битими асосида фаолият юритади.

    Консессия кўринишида киритилган 990 миллион доллар миқдоридаги сармоя ҳисобига 248 400 метр квадрат майдонга эга янги терминал ишга туширилди ва у Сантьяго аэропортини Жанубий Америкадаги энг замонавий халқаро марказлардан бирига айлантирди.

    Аэропортнинг йиллик сиғими икки баравар ошди (16 миллиондан 38 миллион йўловчига), шлюзлар сони 18 тадан 67 тага, қўниш йўлаклари сони эса 31 дан 76 гача кўпайди.

    Боготадаги «Эл Дорадо» халқаро аэропорти, Колумбия

    Мазкур аэропортда 20 йиллик консессия муддати давомида янги учиш-қўниш йўлаги ва такси йўллари қурилди.

    Аэропортнинг йўловчи терминали Aeronautica Civil (Aerocivil) давлат агентлиги назорати остида қолди.

    2007 йилда аэропорт консессия шартномаси бўйича топширилганидан сўнг, йўловчиларни ташиш 235 фоизга ошди.

    Агар 2003 йилда 7 миллион йўловчи ўз манзилига етказилган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 25 миллион нафарга етди.

    Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишда қадам қўйилган. Хусусан, 2022 йилда Самарқанд аэропорти хусусий компания — Air Marakanda хорижий корхонаси бошқарувига ўтказилди.

    Ушбу компания йўловчилар, терминаллар, самолётлар ва ердан туриб техник хизмат кўрсатиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

    Аввалроқ Тошкентда янги халқаро аэропорт қурилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

    17.01.2023, 20:08   Изоҳ (0)   25660
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Apple бош директори Тим Кук ўз иш ҳақини 40 фоизга камайтирилишини сўради

    16.01.2023, 22:00

    Россия ёқилғисини Европага етказиб беришда Ҳиндистоннинг роли ортмоқда — Bloomberg

    16.01.2023, 21:10

    Дубайда 2022 йилда рекорд миқдорда кўчмас мулк сотилди

    16.01.2023, 18:55

    «Вкусно — и точка» Қозоғистонда савдо белгисини рўйхатдан ўтказмоқда

    16.01.2023, 13:40

    Россия нефти Осиёга Хитой супертанкерлари томонидан жўнатилмоқда — Reuters

    16.01.2023, 11:32

    Тарихдаги иккинчи энг йирик сумма: Америкалик лотереяда 1,3 млрд доллар ютиб олди

    15.01.2023, 20:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.