Франция футбол федерацияси собиқ президенти Ноэл ле Гре устидан тергов ишлари бошланди.
Париж прокуратураси 81 ёшли амалдорга нисбатан жинсий тегажоғлик бўйича тергов бошланганини эълон қилди. Иш судда кўриб чиқилади.
Аввалроқ FFF’нинг собиқ ходимлари ле Грени номақбул хатти-ҳаракатларда айблаган эди. Федерация раҳбарининг хатти-ҳаракатлари бўйича футбол агенти Соня Суи ва ле Гренинг икки собиқ ҳамкасби гувоҳлик берди.
Ноэл ле Гре Зинедин Зиданга нисбатан ҳурматсизлик қилганидан сўнг келиб чиққан можаролар оқибатида Франция футбол федерацияси раҳбари лавозимидан четлатилганди.
Изоҳ (0)