Тошкент шаҳрида газ қувурларининг ўтказувчанлик имконияти оширилиши ва об-ҳаво шароитининг яхшиланиши муносабати билан газ босими ошиши кутилмоқда. Бу маълумотни «Gazeta.uz»га «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти ахборот хизмати тасдиқлади.
Маълум бўлишича, пойтахтнинг бир қатор туманлари аҳолиси газ ошгани тўғрисида хабар берган. Ижтимоий тармоқларда ҳам энергия тизимида босим кўтарилгани ҳақида хабарлар пайд бўлган.
Аҳолидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун газ истеъмол қилувчи ускуналар (иситиш қозонлари, газ плиталари ва бошқалар)ни текшириб туриш сўралмоқда.
«Аҳолидан газдан фойдаланиш бўйича хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраймиз. Газ 3- ва 5-иссиқлик марказларига йўналтирилмоқда. Уларга газ таъминоти ходимлари ҳам бириктирилган», — дейилади компания ахборотида.
Газ босими Шайхонтоҳур, Олмазор, Учтепа ва Чилонзордан бошлаб барча туманларда ошиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)