Аномал совуқ сабаб Қорақалпоғистондаги метан заправкалар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу — жамоат транспортининг тақчиллигига сабаб бўлди. Шунга қарамай Нукусда одамлар бир-бирларига ёрдам бермоқда. Жўқорғи Кенгес ташаббуси билан Нукусдаги Damas’ларга бензин учун компенсация берилмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, республика Транспорт вазирлиги ва шаҳар ҳокимлиги Нукусда йўловчиларни бепул ташимоқда.Совуқда бозорга келган нукусликлар ўз манзилларига бепул олиб борилмоқда. Жараёнга аҳоли ҳам ўз ҳиссасини қўшиб, бепул таксилар сони кундан кунга ортмоқда.
Бу — халқ тилида «Саўаплы ис — савобли иш» номини олган. Нукусда бошлаган бепул такси ҳаракати Қорақалпоғистоннинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам давом этмоқда.
Маҳаллий аҳоли ҳам кўнгилли равишда жараён иштирокчисига айланган. Кимдир машинаси билан бепул таксичилик қилса, кимдир автотураргоҳда улар учун бепул иссиқ чой, кофе таклиф қилмоқда. Жамоат ишида кўчаларда ишлаётганларга ҳам аҳоли томонидан бепул овқат тарқатиляпти.
Ҳозиргача Беруний, Кегейли, Амударё, Элликқалъа, Чимбой, Қонликўл туманлари ва Нукус шаҳрида бепул таксилар фаолият бошлади.
Изоҳ (0)