Наманган вилоятининг Поп туманида учта юк машинаси ёниб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Вилоят ИИБ матбуот химати берган маълумотга кўра, 15 январь куни соат 16:09 да Тошкент—Ош автомобиль йўлининг 272-километрида кетма-кет ҳаракатланаётган, енгил алангаланувчи ёнилғи, кўмир ва бўёқ ортилган учта юк автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашув оқибатида ёнғин юзага келиб, юк машиналари ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида юк автомобилларида бўлган уч нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Тошкентда KIA K5 ағдарилиб, ёниб кетди
Изоҳ (0)