Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистондаги барча ОТМ, техникум ва академик лицейларнинг ўқиш бошлашга тайёрлиги ҳолати қайта мониторинг қилинмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

16 январь куни Термиз давлат университети академик лицейи биносидаги қозонхона тизимининг носозлиги туфайли юзага келган портлаш туфайли икки киши ҳалок бўлганди. Вазирлик  бевақт оламдан ўтган ходимларнинг яқинлари, оила аъзолари ва ҳамкасбларига ҳамдардлик билдирди.

Қайд этилишича, вазирлик ва университет раҳбарлари томонидан оламдан ўтган фуқароларнинг оила аъзоларига ва тан жароҳати олган бир нафар университет ходимига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.

«Мазкур машъум ҳодиса каби фожиали ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жамоаси томонидан профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда ўқув жараёнини ташкил этишда техника хавфсизлиги таъминланганлик даражаси, талабалар турар жойи ҳамда ўқув биноларининг ҳолати қайта кўриб чиқилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Айни дамда вазир ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан республикадаги барча ОТМ, техникум ва академик лицейларнинг ўқиш бошлашга тайёрлиги ҳолати қайта мониторинг қилинмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча хабар берилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)