«Афросиёб» поездининг Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида қатновчи яна бешта рейси бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзтемир йўлйўловчи» матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, аномал совуқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ўз манзилларига етказишда ноқулайликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ушбу йўналишда 16, 17, 18, 19, 20 январь кунлари амалга оширилиши лозим бўлган 5 та рейс бекор қилинади.
Йўловчилар харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни эса «chipta.railway.uz» сайтида қайтариши мумкин. Чипта пули 100 фоиз қийматда қайтарилади.
«Ўзтемир йўлйўловчи» раҳбарияти йўловчилардан мазкур вазиятни тўгри баҳолаб, тушунишларини ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.
Бундан аввал «Афросиёб» поездининг Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида 13, 14, 15 январь кунлари амалга оширилиши лозим бўлган 3 та рейс бекор қилинганди.
Изоҳ (0)