• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Совет космонавтикасининг отаси — Королёвнинг ўлими, бир дақиқа ортга сурилган «Охирзамон соатлари» ва Дания тахтига ўтирган қиролича Маргрет II. Кун хронологиясида 14 январь

    14 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан совет космонавтикаси отаси — Королёвнинг ўлими, «Охирзамон соатлари»нинг бир дақиқа ортга сурилиши ҳамда Дания тахтига ўтирган қиролича Маргрет II га оид фактлар ўрин олган.

    Совет космонавтикаси отасининг ўлими

    1966 йил 14 январь куни совет космонавтикаси асосчиси афсонавий Сергей Королёв вафот этганди. Ундаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича ўтказилган операцияда Королёвнинг юраги бардош бермаган.

    Фото: «РИА Новости»

    Королёв умрининг охирги йилларида Ой дастури, орбитада бошқа космик аппаратларга уланишга қодир «Союз» оиласига кирувчи биринчи кема билан шуғулланган ва узоқ муддатли орбитал станция лойиҳасини ишлаб чиққан. Аммо у бошлаган бирор лойиҳасини охирига етказишга улгурмаган эди.

    1965 йил 3 декабрь куни Королёв Бойқўнғир космодромида «Ой-8» сайёралараро автоматик станцияни учиришга раҳбарлик қилган. Бошланғич фаза муваффақиятли ўтган, аммо аппарат Ой юзасига қўна олмай, қулаб тушган. Москвага қайтган конструктор шифокорга ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган. Шу куни унинг ичагида қон кетиш кузатилган. Бу каби ҳолат олдин ҳам содир бўлган, бироқ бундай кучлиси биринчи марта эди. У бир неча кун давомида шифохонага боришдан бош тортган: раҳбарият олдида «Ой-8»нинг муваффақиятсизлиги бўйича ҳисобот бериши керак бўлган.

    Королёв жарроҳлик амалиётига қарши бўлмаган, бироқ шифохонани тарк этишга мажбур эди: 1965 йил 16 декабрь куни кутилмаганда унинг дўсти, олим Леонид Воскресенский вафот этади. 19 декабрь куни Королёв унинг дафн маросимида нутқ сўзлаган.

    23 декабрь куни академик Павел Сибиннинг 60 йиллик юбилейида иштирок этган, 25-да эса Кремлда беш йиллик режага бағишланган йиғилишда қатнашган. Эртаси куни у космонавтлар билан учрашиб, унда совет космонавтикасини ривожлантириш мавзусини кўтарган. Шу куни эр-хотин Королёвлар Юрий Гагарин, Валентина Терешкова ва Адриан Николаев билан суҳбатлашиб, тушлик қилган ва суратга тушган. Янги йил кечасини эса Сергей ва Нина Королёвлар Совет Иттифоқи Коммунистик партияси котиби Борис Пономарёв ҳамроҳлигида кутиб олган.

    Фото: «РИА Новости»

    Янги йилдан кейин операция яна долзарб масалага айланган. Шифохонага йўл олишдан олдин Королёв ўз жамоаси билан йиғилиш ўтказиб, биринчи ўринбосари Василий Мишиндан ишни назаротга олишни сўраган. 4 январь куни Королёв охирги иш кунини якунлаб, 5 январда шифохонага етиб келган. Бу ерда унинг онаси Марина Баланина ҳам даволанаётган эди. Улар учрашув, узоқ суҳбат қурган.

    12 январь куни олим онаси ва рафиқаси билан бирга ўзининг 59 ёшга тўлишини нишонлаган. Королёв ҳам, унинг қариндошлари ҳам ўтказилажак операцияни жиддий қабул қилмаган. Барчани унинг юраги ташвишга соларди. 1966 йил 14 январда конструктор уйига, рафиқасига қўнғироқ қилиб, ўзига қандайдир укол қилишганини айтган. Улар Сергей ўзига келганида Нина шифохонада бўлишига келишиб олган.

    Операция соат 10:00 да бошланган. Уни шахсан академик Петровский олиб борган ва унга Благовидов ассистентлик қилган. Жараён давомида консултант сифатида СССР Мудофаа вазирлиги бош жарроҳи Александр Вишневский чақирилган. Операция давомида кўп қон кетиши кузатилган. Политни олиб ташлаш орқали уни тўхтатишни имкони бўлмаган. Қорин бўшлиғини кесишга тўғри келган. Аммо аввал бошидан бу режалаштирилмагани учун беморнинг юраги умумий анестезияга қандай жавоб бериши номаълум эди. Шифокор бемор танасида зарарли ўсимтага дуч келган. Петровский уни олиб ташлаш бўйича қарор қабул қилган. Ниқоб орқали наркоз юбориш етарли эмасди: интубацион трубкани трахеяга киритиш керак бўларди. Аммо таржибали учала анестезиологдан бирортаси бундай ишни уддалай олмаган.

    Версиялардан бирига кўра, шифокорлар Королёвнинг оғзини кенг оча олмаганидан унинг икки жағи сингани сабаб бўлган — НКВД ходимлари Николай Биков ва Михайил Шестаков 1938 йилда унга шикаст етказган эди: ракета қурувчиси у вақтда аксилинқилобий фаолияти учун ҳибсга олинганди.

    Операция 4 соатдан ортиқ давом этган. Жарроҳлик аралашуви якунланганидан 30 дақиқа ўтиб, Королёв операция столида вафот этган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фожиа ҳақида зудлик билан Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби Леонид Брежнев ва Сиёсий бюро аъзоларига ҳисобот беришган. Бир-бири билан маслаҳатлашиб, улар Королёв ҳақида бутун дунёга эълон қилишга қарор қилади. 1966 йил 16 январь соат 06:00 да Королёвнинг вафот этганини радио орқали сухандон Юрий Левитан эълон қилган. Шу куниёқ газеталарда некрологлар пайдо бўлган. Унда академикнинг ўлими юрак етишмовчилиги сабаб юзага келгани келтирилган.

    «Охирзамон соатлари»нинг пайдо бўлиши

    Мунтазам равишда ярим тун вақтига суриб қўйиладиган тушунарсиз соатлар ҳақида кўпчилик эшитган бўлса керак. Аслида у янгиликларда тилга олинадиган оддий хабарлардан кўра қизиқроқ ҳодиса ҳисобланади. Бундан ташқари, соатлар фақат олдинга силжитилмайди, масалан, 2010 йил 14 январь куни «Охирзамон соатлари» бир дақиқа ортга қайтарилган эди. Бу нимага боғлиқ, ушбу соатлар қаердан пайдо бўлган ва нимага таъсир кўрсатиши ҳақида қуйида баён қиламиз.

    Фото: News24

    Кўпчилик «Охирзамон соатлари»ни қаердадир осиғлиқ турувчи ҳақиқий соат деб ҳисоблайди. Аслида улар фақатгина лойиҳага асос солган Чикаго университетининг журнали муқовасида мавжуд холос. Аслида улар вақтни эмас, балки математик эҳтимолликни билдиради. Соатларда кўрсатилган ярим тун вақти ядровий катаклизм — охирзамонни билдиради. Соат ушбу кўрсаткичга яқинлашгани сари ҳалокат содир бўлиш эҳтимоллиги шунча ортиб боради. Соат миллари баъзида ортга ҳам суриб турилади.

    Мазкур «Охирзамон соатлари» атом бомбасини ихтиро қилган инсонлар томонидан ўйлаб топилган. 1947 йилда вақт 23:53 қилиб кўрсатилган, бироқ 1949 йилда Совет Иттифоқи ўзининг биринчи атом бомбасини синовдан ўтказганида уни 23:57 га суриб қўйишган.

    Соатлар нима сабабдан айнан 23:53 ни кўрсатгани кўпчиликни қизиқтиради. Аммо бу саволнинг жавоби оддий. Шунчаки кимдир ядровий ҳалокатгача 7 дақиқа — чиройли кўринади деб ҳисоблаган. Шу боисдан «Бюллетеня» муқовасида циферблатда шу вақт қайд этилган соат чоп этилган. Унинг ҳеч қандай яширин маъноси бўлмаган.

    Дастлабки йиллар соат милларини ўзгартириш қарорини журнал бош муҳаррири қабул қилган. 1973 йилда унинг ўлимидан кейин қарорни Илм-фан ва хавфсизлик кенгаши қабул қила бошлаган. Мазкур кенгаш таркибидан илм-фаннинг турли соҳаларида фаолият юритувчи экспертлар ва олимлар ўрин олган.

    Фото: News24

    1949 йилда соат стрелкасини 4 дақиқа олдинга суриш уни охирзамон вақтига энг яқин нуқтага олиб келмаган. Орадан 4 йил ўтгач АҚШ ва СССР деярли бир хил вақтда термоядровий бомбаларни синовдан ўтказади. Ўшанда соат миллари 23:58 га сурилганди. Тўғри кейинроқ икки марта — 1960 ва 1963 йилда беш дақиқа ортга сурилган.

    Биринчи ҳолда, бу дунё ҳамжамиятининг атом қуролидан назоратсиз фойдаланиш хавфини англаши билан боғлиқ эди. Иккинчи ҳолатда эса АҚШ ва СССР ядровий қуроллар синовини тақиқловчи битимни имзолаган эди. Кариб инқирозининг юз бериши ҳам соатларни ортга суришга халақит бера олмаган.

    Келажакда соат стрелкаларининг силжитилишига Вьетнамдаги манфаатлар тўқнашуви, Ҳиндистон томонидан биринчи ядровий бомбани синовдан ўтказиш ва бошқа ҳолатлар таъсир кўрсатган. Энг хавфсиз йил 1991 йил ҳисобланади, ўшанда АҚШ ва СССР стратегик қуролланишни қисқартириш тўғрисидаги битимни имзолаган эди. Бу совуқ урушнинг тугашини англатарди ва соат 23:43 га сурилган.

    Соат муаллифларининг фикрича, унинг стрелкаларига таъсир кўрсатадиган асосий омил ядровий хавф ҳисобланган. 2007 йилда бу борада қарашлар бироз ўзгарган. «Бюллетеня» муаллифларининг таъкидлашича, инсоният секин, бироқ иқлимнинг ҳалокатли ўзгариши томон аниқ одимламоқда. Эндиликда айнан шу ҳолат соатга таъсир кўрсатишни бошлаган. Стратегик қуроллар соҳасидаги нисбий барқарорлик фонида, ярим тунгача қолган вақтдаги ўзгаришларни фақат ҳисоб-китобга янги ўзгарувчиларни киритиш орқали ўзгартириш мумкин.

    Фото: News24

    1991 йилдан бери соатлар 9 маротаба ўзгартирилган ва унинг стрелкаси фақат бир марта ортга сурилган. Бу 2010 йил 14 январда содир бўлганди, ўшанда АҚШ иссиқхона газларининг чиқишини камайтиришга ваъда берган ва Россия билан стратегик ҳужум қуроллари бўйича янги шартнома имзолаган.

    Дания тахтига ўтирган қиролича Маргрет II

    1972 йил 14 январь куни Дания қироличаси Маргрет II отаси қирол Фредерик IX нинг ўлимидан кейин тахтга ўтирган эди. У ҳозирги кунга қадар Дания, Фарер ороллари ва Гренландиянинг раҳбари ҳисобланади.

    Франция Шарл де Голл ва Дания қироличаси Маргрет II

    Франция Шарл де Голл ва Дания қироличаси Маргрет II
    Фото: AP Photo

    Малика 1940 йил 16 апрелда Амалиэнборг саройида дунёга келган. Тахт ворислари фақат эркаклар уруғидан тайинланиши, Фредерик IX нинг эса фақат қиз фарзандлари бўлгани боис унинг ўлимидан кейин тахтга укаси шаҳзода Кнуд ўтириши керак бўлган. 1953 йил 27 мартда меросга оид қонунга ўзгартириш киритилиб, у билан аёлларнинг ҳам тахтга ўтиришига рухсат берилган. Бу Дания маликаси Маргретга амакиси ўрнига валиаҳд мақомини қабул қилиш имкониятини тақдим этган ва охир-оқибат у Маргрет II сифатида тахтга ўтирган.

    Маргретнинг отаси Фредерик IX 1971 йил охирида ўз халқига сўнгги мурожаатини йўллаган эди. Кейин касал бўлиб қолиб, тез орада вафот этган. 1972 йилда 31 ёшли Маргрет Даниянинг биринчи монарх-аёлига айланган. У Кристиансборг саройи балонидан туриб бош вазир Йенс Отто Крааг томонидан эълон қилинган.

    Фото: AP Photo

    Данияликлар Маргретни ростдан ҳам яхши кўради ва у билан фахрланишади, чунки қиролича Европанинг бошқа монархларига ўхшамайди. У ота-онаси — қирол Фредерик ва қиролича Ингриднинг ўғил фарзандлари бўлмагани учунгина давлат раҳбарлигини танлаган. Монарх ва унинг уч қизи халқ орасида шу қадар машҳур бўлганидан мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритилганди.

    Маргрет II ажойиб таълим олгани билан мақтана олади: у политология, юриспруденсия, социология, фалсафа ва археологияни ўрганган, дат, инглиз, француз, швед ва немис (бироз фарерчада ҳам) тилида гапира олади, бешта университетда, жумладан, Кембрижда таҳсил олган. 1960 йиллар бошида у Швеция ва Норвегия маликалари билан бирга АҚШга борган. 1967 йили франциялик дипломат Анри де Лаборда де Монпезага (шаҳзода Хенрик) турмушга чиқади, орадан 5 йил ўтгач, 31 ёшида тахтга ўтирган.

    Дания қироличаси Маргрет II ва қирол Швеция Карл XVI Густав, 1996 йил

    Дания қироличаси Маргрет II ва қирол Швеция Карл XVI Густав, 1996 йил
    Фото: AP Photo

    Дания қироличаси — ижодий натура ҳисобланади, унинг иллюстрациялари чоп этилган, масалан, «Узуклар ҳукмдори» нашрларидан бирида, у томонидан яратилган костюмларда эса Дания қироллик балети артистлари чиқиш қилган. Қиролича ўз кийимининг дизайнини ўйлаб топган, шу билан бирга, моделерлар хизматидан ҳам фойдаланиб туради. Маргрет II — севимли буви ҳамдир: Фредерик ва Иохим исмли ўғиллари сабаб унинг саккиз нафар набираси бор.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Вильнюс телеминорасини эгаллаган совет ҳарбийлари, Тошкентда ҳалокатга учраган «Як-40» самолёти ва Бокуда арманларга қарши қирғиннинг бошланиши. Кун хронологиясида 13 январь

    14.01.2023, 09:34   Изоҳ (0)   48471
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германия мудофаа вазири Ламбрехт истеъфо беришга қарор қилди

    14.01.2023, 09:24

    Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

    13.01.2023, 23:40

    Россиядаги ўзбекистонлик маҳбуслар Украинадаги урушга ёлланаётгани ҳақида маълумот берилди

    13.01.2023, 22:58

    «Вагнер» ташаббуси: Россияда аёл маҳбусларни урушга ёллаш бошланди

    13.01.2023, 22:35

    «Дарё» кундалигида 13 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    13.01.2023, 22:00

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 900 миллион кишига етди

    13.01.2023, 21:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15

    Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати аниқланди?

    Ўзбекистон | 10 май, 22:00

    Суперлига. “Бунёдкор” сўнгги дақиқаларда гол уриб, “Насаф” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 10 май, 21:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.