• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Германия мудофаа вазири Ламбрехт истеъфо беришга қарор қилди

    Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Bild ўз манбаларига таяниб хабар берди.

    Кристина Ламбрехт

    Кристина Ламбрехт
    Фото: Getty Images

    Газета суҳбатдошларига кўра, истеъфо ҳақидаги ташаббус федерал канцлер идорасидан эмас, унинг ўзидан чиққан. Ҳозир Ламбрехтнинг лавозимдан кетиш санаси ҳақидаги масала кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, эҳтимолий давомчи борасида ички маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда, деб ёзади нашр. Bild маълумотларига кўра, номзодлардан бири бундестагнинг Германия қуролли кучлари бўйича вакили Ева Хёгль ҳисобланади.

    Бўлғуси истеъфо «мисли кўрилмаган муваффақиятсизликлар кетма-кетлиги»дан кейин юз беради, деб ёзади Bild. Чунончи, Янги йил арафасида интернетда видео пайдо бўлган, унда Ламбрехт мушакбозлик фонида Украинадаги вазиятни тилга олиб, «кўп ўзига хос таассуротлар олгани» ва қизиқарли одамлар билан кўплаб учрашувлар ўтказганини таъкидлаганди. Видео ҳукумат доираларида норозиликлар ғалаёнини келтириб чиқарди.

    Бундан ташқари, у Киевнинг ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари учун каскалар етказиб бериш таклифи учун ҳам танқид қилинди. Bild маълумотларига кўра, Ламбрехтнинг хизмат сафари чоғида унинг ўғли бундесвер вертолётида тушган сурат ҳам можарога сабаб бўлган.

    Кристина Ламбрехт 2021 йил 8 декабрдан буён Германия мудофаа вазири лавозимини эгаллаб келади. У Германия Социал-демократик партияси аъзосидир. Бунгача адлия ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазири (2019—2021 йиллар) ҳамда оила, кекса фуқаролар, аёллар ва ёшлар вазири (2021 йил) лавозимларини эгаллаган.

    Россия Украинада ҳарбий операция бошлаганидан буён Ламбрехт Германия Украинага қанча керак бўлса, шунча ёрдам беришга тайёрлигини бир неча марта айтиб ўтган.

    Бироқ Ламбрехт Украинага оғир ҳарбий техника — Leopard танклари ёки Marder пиёда жанговар машиналарини етказишдан бош тортиб, буни НАТОнинг бошқа ҳеч қайси мамлакати Украинага бундай синфдаги ҳарбий техникани тақдим этмаётгани билан изоҳлаганди. Шунингдек, у Германиянинг ўзида оғир қурол-яроғлар етарли миқдорда эмаслигини таъкидлаганди.

    Январь ўрталарида The New York Times Вашингтон ва Берлин ўртасида Украинага танклар етказиб бериш бўйича фаол музокаралар олиб борилаётганини маълум қилганди. Нашр маълумотларига кўра, Германия канцлери Олаф Шольц иттифоқдошлари томонидан тобора кучлироқ босимга учрамоқда, улар ундан Leopard танкларини етказиш бўйича розилигини талаб қилмоқда.

    Bloomberg маълумотларига қараганда, Германия ҳукумати, катта эҳтимол билан, Украинага Leopard оғир танкларини етказиб беришга рухсат беради, бу ҳақдаги қарор иттифоқдош мамлакатлар мудофаа вазирликлари вакилларининг Рамштайн авиабазасида 20 январга белгиланган учрашувигача қабул қилиниши керак.

    Агентлик манбалари қайд этишича, Ламбрехт Рамштайндаги учрашувда Leopard танкларини етказиб бериш бўйича «аниқ қарор»ни эълон қилиши керак.

    Мавзуга доир:

    • Зеленский Германиядан танклар етказиб беришни сўради
    • «Германия қуролли кучлари ўқ-дорилар танқислигига дуч келди» — Олаф Шольц
    • Польшадаги ҳодисадан кейин Германия Мудофаа вазири Европанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтиришга чақирди

    14.01.2023, 09:24   Изоҳ (0)   12616
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

    13.01.2023, 23:40

    Россиядаги ўзбекистонлик маҳбуслар Украинадаги урушга ёлланаётгани ҳақида маълумот берилди

    13.01.2023, 22:58

    «Вагнер» ташаббуси: Россияда аёл маҳбусларни урушга ёллаш бошланди

    13.01.2023, 22:35

    «Дарё» кундалигида 13 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    13.01.2023, 22:00

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 900 миллион кишига етди

    13.01.2023, 21:28

    Швецияда курд фаоллари мэрия биноси олдида Эрдўғонга ўхшаш маникенни осди

    13.01.2023, 21:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.