Вазирлар Маҳкамасининг 12 январь кунги низоми билан гиёҳвандлик воситаларини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби белгиланди.
Унга кўра, 2023 йил 1 июлдан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар:
- гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатни қайд этишда аниқланган модда (буюм)нинг гиёҳванд воситасига тааллуқли эканлигига шубҳа пайдо бўлганда;
- аниқланган модда (буюм)ни гиёҳвандлик воситаларининг қайси турига мансублиги бўйича савол туғилганда;
- гиёҳвандлик воситаларининг янги турлари аниқланганда;
- тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда аниқланган валюта намунаси қалбаки эканлигига шубҳа пайдо бўлганида;
- тезкор-қидирув тадбирлари давомийлигини таъминлаш зарурати юзага келганда, тезкорликни амалга ошириш ҳамда тегишли вақтни тежаш мақсадида мазкур модда (буюм) ёки валюта намуналарини улар аниқланган жойнинг ўзида ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биносида экспресс текшириш техник воситалари ёрдамида текширади.
Изоҳ (0)