Фото: Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 31 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган байрам
Шанба куни 14 январь – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун байрам ташкил этилди. Тадбир аввалида мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов йиғилганларга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шундан кейин концерт бошланди, ҳарбий оркестрлар, хонандалар ўз куй-қўшиқлари билан йиғилганларни табриклади.
«Дарё» фотомухбири Мадина Нурман мазкур байрам тадбиридан фоторепортаж тайёрлади.
Изоҳ (0)