Ўзбекистонда 2023 йил 1 январь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 15 801 тани ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 512 тага ошган.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарни давлатлар кесимида ҳисоблаганда, уларнинг асосий қисмини Россия ташкилотлари ташкил этган. Бундан ташқари, 2 мингдан ортиқ Туркия ва Хитой корхоналари мавжуд.
- Россия – 3 156 та;
- Туркия – 2 204 та;
- Хитой – 2 141 та;
- Қозоғистон – 1 258 та;
- Корея – 930 та;
- АҚШ – 354 та;
- Қирғизистон – 320 та;
- Тожикистон – 305 та;
- Озарбайжон – 266 та;
- Германия – 219 та;
- Туркманистон – 181 та;
- бошқалар – 4 467 та.
Изоҳ (0)