Полиция «ПСЖ» дарвозабонини ўмаришга уринган гумондорни ҳибсга олди.
Воқеа 2022 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган. Босқинчи Серхио Риконинг уйини тўнашни мақсад қилган. Футболчи ўғрини қўрқитиб юборган ва у уйдан ҳеч нарса ололмай, қочиб кетган.
10 январь куни полиция Парижда гумондорни қўлга олган. У Франция пойтахтининг 20-округидаги 17 ёшли мактаб ўқувчиси бўлиб чиқди.
Кейинги кунда ишни вояга етмаганлар ишлари бўйича суд кўриб чиқди. Ўсмир ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида бўлиб туради.
Ушбу иш бўйича суд май ойида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)