«Реал» Испания Суперкубоги ярим финалида «Валенсия»га қарши баҳс олиб борди.
Мадридликлар пенальтилар сериясида «кўршапалаклар»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Ушбу учрашув Карло Анчелотти учун «қаймоқранглилар» бош мураббийлигидаги 200-ўйин бўлди.
«Реал»ни бошқарган фақатгина уч мураббий: Мигел Мунёс (605 ўйин), Зинедин Зидан (263) ва Висенте дел Боске (246) ундан олдинда.
Анчелотти 2021 йилдан буён «Реал»ни бошқариб келмоқда. Италиялик мутахассис 2013 йилдан 2015 йилга қадар ҳам Мадрид жамоаси бош мураббийи вазифасида ишлаган.
Изоҳ (0)