• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ёпинчиқсиз бекатлар. Тошкент шаҳридаги «остановка»лар талаб даражасида эмас

    Бекатда совуқ санчқисидан паналай десангиз, ўриндиқлар қор ёки бекат атрофи очиқ, баъзида эса бекатнинг ўзи ҳам йўқ. Ҳозирги об-ҳаво шароитида бу муаммо йўловчиларга катта синов бўлмоқда. Аномал совуқ сабаб кечадан буён қор ва унинг совуғи қулоқ-яноқларни қиздирмоқда. Синоптиклар ҳам -7—20 даражагача совуқдан тўхтовсиз огоҳлантиряпти. Табиийки, бундай об-ҳаво шароитида автоуловлар ҳаракати нисбатан қийинлашади, таксилар нархи қимматлайди, шу сабаблар билан жамоат транспортларига бўлган эҳтиёж кескин ортиб кетади.

     

    Фото: Зайниддин Норқувватов

    Фото: Зайниддин Норқувватов

    «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, ҳаракат интервали ўзгариши мумкин, яъни бекатда турган йўловчи автобусни кўпроқ кутиб туриши керак бўлади.

    Шу масалани ўрганиш мақсадида автобус бекатларини кўздан кечирдик. Эътибор қилсак, атрофи ўралган йўловчи кутиш жойларининг каттагина қисми турли шохобчаларга (дўкон, фаст-фуд ва бошқа хил раста) айлантирилган. Амалдаги меъёрларга кўра, бекат учун ажратилган майдоннинг камида 70 фоизи йўловчиларга хизмат кўратиши керак, қолган 30 фоизига бошқа хизмат кўрсатиш ёки хусусий субъектлар қурилишга рухсат берилади.

    Фото: Зайниддин Норқувватов

    Фото: Зайниддин Норқувватов

    Мирзо Улуғбек туманидаги Маданият институти бекатини кўздан кечирганимизда бинонинг икки четида тадбиркорлик субъекти жойлашган ва ўртада йўловчилар учун жой қолдирилган экан. Ташқарида турган одамлардан совуқда нега ичкарига кирмаганлигини сўрадик: «ташқари совуқ, ичкарида ўтирсак, автобус келганини кўрмай қоламиз, битта рейсдан қолб кетсак, яна ярим соат ёки бир соат кутиб қоламиз», дейишди.

    Исмини маълум қилишни истамаган яна бир фуқаро эса, бекатлардаги дўконлар кундуз соат 09:00 ларда ҳам очилмаслигини, натижада йўловчилар кутиш жойи ҳам берк туришини айтиб, бундан норози эканини маълум қилди.

    Ўзим фаррошман, ёшим олтмишда. Соат тўртда таксида келаман, 110-автобусда кетаман, бекатлар жуда совуқ, 40 дақиқа ҳам кутганман. Мана бу об-ҳавода кўпроқ ҳам қоляпмиз, эрталаблар эса «остановка»лар ёпиқ бўлади-да, очишмайди. Оёғимиздан сув ўтиб кетади, одамларга яхшироқ шароит қилиб бериш керак, мана қаранг, оёғим ҳўл бўлиб кетган (оёғини кўрсатиб), — дейди ўзини Марҳамат Жунайдуллаева деб таништирган онахон.

    Фото: Зайниддин Норқувватов

    Фото: Зайниддин Норқувватов

    Айрим тадбиркорларнинг йўловчи кутиш биноларини тўлиғича «омборхона» қилиб олгани ҳам рост, жуда бўлмаса, товарларининг ярмини қора қозондеккина келадиган бекатларга чиқариб қўйишади. Аслида, бу белгиланган талабларга зид. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш эса, фуқароларни ноқулай шароитда қолдириб, қилиниши керак эмас.

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 2022 йилда 850 дан ортиқ бекатларда ҳолатларни ўрганиб чиққан ва шундан 37,2 фоизида кутиш заллари, 36,5 фоизида ўриндиқлар мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

    Фото: Зайниддин Норқувватов

    Фото: Зайниддин Норқувватов

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи пайтида ёшлар билан учрашиб, уларнинг бекатларда кичик ёшлар маркази ташкил этиш тўғрисидаги фикрларига: «Буни бекатлардан бошқа ерда ташкил этсак мақсадга мувофиқ, чунки бекат транспортлар, автобуслар тўхташи учун. Кўпчилик ‘дўкон’ қурмоқда натижада автомашиналар тўхтаб, жамоат транспортлари ҳаракатига халақит қилмоқда. Яқин кунларда бекатларда дўкон бўлмайди. Бекат бекатлигича қолади», — деб жавоб берганди.

    Бироқ орадан тўрт йил ўтиб, Ортиқхўжаев ҳоким бўлди ҳамки, бекатлардаги савдо марказлари кўпайса, кўпайди, лекин камайганича йўқ. Ва ҳалигача бекатлар талаб даражасида эмас.

    Фото: Зайниддин Норқувватов

    Фото: Зайниддин Норқувватов

    Шу бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилганимизда ахборот хизмати масъули саволимизга расмий хат бўлсагина жавоб бера олишини, оғзаки сўровга жавоб бера олмаслигини маълум қилди. Албатта, фуқароларнинг эътирозлари ўрганилиб, қонун доирасида ҳамма ишлар якунига етади деган умиддамиз.

    Зайниддин Норқувватов

    11.01.2023, 14:10   Изоҳ (0)   16786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада наркотик савдоси билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди

    11.01.2023, 13:40

    «Ўзбекнефтегаз» фуқароларга газ савдоси билан шуғулланишга рухсат бергани ҳақидаги хабар рад этилди

    11.01.2023, 13:23

    Намангандаги Норин дарёсида минус 5 даража совуқда чўмилаётган отахон (видео)

    11.01.2023, 12:40

    Ўзбекистонда 2023 йилда 100 та микро-ГЭС қуриш бўйича лойиҳалар бошланади

    11.01.2023, 12:31

    Ўзбекистон 11 ойда қарийб 3 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилди

    11.01.2023, 12:07

    Тошкентда дайди мушуклар учун «Мушуккент» бошпанаси очилди

    11.01.2023, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.