Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яшовчи Муроджон Қосимов бугун, 11 январь куни Норин дарёсида чўмилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Муроджон ота 20 йилдан бери қаҳратонда чўмилиш, яъни «морж»лик билан шуғулланиб келар экан.
Тасвирларни у кишининг оила аъзолари олгани айтилмоқда.
Муроджон Қосимов 70 ёшда. Туман ички ишлар бўлимида терговчи лавозимида ишлаб, нафақага чиққан.
Маълумот учун, Учқўрғонда ҳозир ҳарорат –5 даража совуқ ва айни пайтда қор ёғиб турибди.
Изоҳ (0)