Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 10 январь куни «Жигули» ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, шу куни соат 13:30 да Zhongtong русумли машина ҳайдовчиси транспортини М-37 йўлидан Самарқанд томонга бошқариб келаётган бўлган.
Бу вақтда «ВАЗ-21013» русумли автомашина ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан автобуснинг йўлига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси ҳамда мазкур автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган бир нафар фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Машинадаги уч нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)