Сенегалнинг Кафрин шаҳрида иккита йўловчи автобусининг тўқнашуви оқибатида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Senеnews хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида 70 га яқин одам жароҳат олган. Сенегал президенти Маки Салл 9 январдан бошлаб уч кунлик мотам эълон қилган.
«Мамлакатда 9 январдан бошлаб 3 кунлик миллий мотам эълон қилишга қарор қилдим. Шу куни йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат йўловчи транспортида қатъий чоралар кўриш бўйича идоралараро кенгаш ўтказилади», — деди президент.
8 январь куни Хитойда йирик йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ одам жароҳатланди. Барча жабрланганлар тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилган, ҳодиса сабаблари эса ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)