Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида 8 январь куни трансформатор ёниб кетди.
ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, шу куни соат 17:54 да туман ФВБга «Ўқчи» МФЙ ҳудудида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:00 да етиб борган, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан трансформатор электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 18:08 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда. Тахминларга кўра, бунга ортиқча кучланиш сабаб бўлган.
Изоҳ (0)