Наманган вилоятининг Чуст туманида 8 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 8 январь куни соат 11:22 да Чуст тумани тиббиёт бирлашмасининг берган маълумотига асосан Чуст тумани «Ёрқишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ота-онаси қарамоғида яшаган 2014 йилда туғилган бола ва унинг 2019 йилда туғилган укаси соғлиғи ёмонлашгани сабабли уйидан туман тиббиёт ходимлари томонидан шифохонага олиб келинган.
2014 йилда туғилган болага туман тиббиёт бирлашмасида биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этган.
Айни пайтда ўлим сабаби аниқланмоқда. Якуний хулоса суд-тиббий экспертизаси хулосасидан сўнг берилади.
Ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)